Денисова Умида Жумамуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малакали баскетболчи қизларда тикланиш жараёнларини лазер нурлари таъсирида жадаллаштириш самарадорлиги”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped824.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна,биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Рed 28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович,биология фанлари доктори, профессор; Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали баскетболчи қизларда жисмоний ишчанлик қобилиятини тикланиш жараёнининг инновацион технологиялар таъсири остида самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баскетболчиларнинг тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш учун тренировка жараёнининг ҳар ҳил мезоциклларида мушакларнинг изометрик, изокинетик ва ауксотоник иш режимидаги машқларни қўллаш ҳисобига махсус ҳаракат тайёргарлигини ошириш имконияти такомиллаштирилган;
баскетболчи қизлар организмининг кучли юкламалар таъсирида ортиқча толиқиш ҳолатидан умумий ва махсус тайёргарлик кўрсаткичларини тикланиш муддатларини қисқариши ҳисобига асосий ўйинларга тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
баскетболчи қизларнинг юқори ишчанлик қобилиятини ривожлантириш учун организмнинг аэроб имкониятларидан келиб чиқиб енгил атлетика воситаларини танлаш ҳисобига умумий жисмоний тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
баскетболчи қизларнинг махсус ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун соматик параметрларини ҳисобга олганҳолда жамоа ўйинчиларининг амплуасидан келиб чиқиб тана вазни компонентлари бўйича ўйин тактикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали баскетболчи қизларнинг тренировка жараёнида паст жадалликдаги магнито-инфрақизил лазеротерапияни қўллаш бўйича тажрибаларда олинган илмий натижалар асосида:
баскетболда тана компонентининг таркибий кўрсаткичларини аниқлаш асосида ҳужумчи, ҳимоячи ва марказий ўйинчилар амплуалари белгилаш тартиби “ОГМК” баскетболчи қизлар жамоасининг ўқув-тренировка жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил28 августдаги 02-07-08-2318-сон маълумотномаси). Натижада, тажрибаларнинг якунига келиб, спортчи қизлар организмининг тўлиқ тикланиши жараёни 3-суткада охирига етди, бу ҳодиса 2 кунга тез содир бўлган;
тананинг соматик ўлчамлари ва айланма кататликларини жисмоний ишчанлик қобилиятига боғлиқлигини аниқлаш асосида баскетболчи қизларнинг тезкор-куч сифатларини ошириш воситалари Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт мактаби баскетболчи қизлар жамоасининг ўқув-тренировка жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил28 августдаги 02-07-08-2318-сон маълумотномаси). Натижада, тезкорлик жисмоний сифатини “100 м югуриш” тестида баҳолаш пайтида ўсиш 4,2% ни, “жойидан туриб узунликка сакраш” тестида баҳолаш пайтида - 3,0% ни ташкил қилган;
тренировка дастурлари самарадорлигини, тикловчи воситатларнинг махсус мажмуаларини, хусусан, махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш ва жисмоний ишчанлик қобилиятини малакали баскетболчи қизларнинг ўйин амплуасини ҳисобга олган ҳолда ошириш учун лазеротерапияни қўллаш бўйича тавсиялар Спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича Нукус олий спорт мактаби баскетболчи қизлар жамоасининг ўқув-тренировка жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 28 августдаги 02-07-08-2318-сон маълумотномаси). Натижада, тажрибаларнинг якунига келиб, тезкор чидамлилик жисмоний сифатини “800 м югуриш” тестида баҳолаш пайтида ўсиш 5,2% ни ташкил қилган;
тренировка дастурлари самарадорлигини тикловчи воситатларнинг махсус мажмуаларини, хусусан, махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш учун лазеротерапияни қўллаш бўйича тавсиялар Тошкент шаҳар Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ИБЎСМ баскетболчи қизлар жамоасининг ўқув-тренировка жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил28 августдаги 02-07-08-2318-сон маълумотномаси). Натижада, тажрибаларнинг якунига келиб, куч жисмоний сифатини “ичи тўлдирилган тўпни улоқтириш” тестида баҳолаш пайтида ўсиш 13,9%, тезкорлик жисмоний сифатини “30 югуриш” тестида баҳолаш пайтида ўсиш 3,6% ни ташкил қилган;
лазеротерапияни қўллаш билан тренипровка дастурлари самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар Тиббиёт ходимларини касбий малакасини оширишни ривожлантириш марказини ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини 2020 йил 28 августдаги 02-07-08-2318-сон маълумотномаси). Лазерли рағбатлагични қўллаш самарали ҳисобланади, чунки тикланиш жараёнларини тезкор ўтишига кўмаклашади. Тажриба гуруҳи баскетболчи қизларида масъулиятли мусобақалардан кейинги тикланиш ҳамда ортиқча толиқишни юзага келишидан кейинги тикланиш 3 сутка давомида содир бўлган;
юқори малакали баскетболчи қизларда ортиқча толиқиш ҳодисалари пайтида тикланиш самарадорлигини ўрганиш ҳамда махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш мақсадида тери орқали паст жадалликдаги магнито-инфрақизил лазеротерапияни қўллаш бўйича тавсиялар Вакциналар ва зардоблар илмий-текшириш институтининг умумий эпидемиология лабораторияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини 2020 йил 28 августдаги 02-07-08-2318-сон маълумотномаси). Тадқиқотларнинг охирида тажриба гуруҳи баскетболчи қизлари организмини тўлиқ тикланиши жараёни 3-суткага келиб якунланган, бу, назорат гуруҳи спортчилариникига нисбатан 2 суткага кам ҳисобланади;
баскетболчи қизларда инновацион технологиялар таъсири остида жисмоний ишчанлик қобилиятини тикланиш жараёнининг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Баскетбол назарияси ва услубияти”номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2021 йилдаги 237-сон буйруғи асосида 237-287-рақамли гувоҳномаси). Натижада, баскетболчи қизларда жисмоний ишчанлик қобилиятини тикланиши жараёни 3 сутка давомида содир бўлишигахизмат қилган.