Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамлакатимизда инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни биологиянинг турли соҳаларида қўллаш ҳисобига юқори самарали биотехнологик тадқиқотларни жаҳон талаблари асосида ривожлантириш ҳамда олинган илмий натижаларни қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармацевтика, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқаларга тадбиқ этиш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги тўрт йил давомида мазкур фан йўналишида 254 нафар талабгор илмий даражаларда тасдиқланган. Ушбу диссертация тадқиқотлари орқали, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган:
интродукция, генотехнологиянинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда, ғўзанинг ингичка узун толали, ўрта тезпишар, юқори рентабелли навлари яратилган ва уларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патентлари олинган;
молекуляр-генетик ёндошувлар асосида Ўзбекистоннинг қадимий маҳаллий юмшоқ буғдой навларининг миқдорий ва қимматллии хўжалик белгиларига эга бўлган ҳамда замбуруғларга, қурғоқчиликка чидамли бўлган навлар яратилган;
маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган субстациялар асосида гипогликемик, антиаритмик, гепатопротектор, ўсмаларга қарши, антимикроб, антигипоксант, мембрана мустаҳкамловчи ва антиоксидант хусусиятларга эга бўлган препаратлар яратилиб, уларнинг фармакологик, специфик хоссаларининг молекуляр механизмлари, токсикологик хусусиятлари ўрганилган,
одам гепатит  вируси юза антигени ва бошқа касалликларни, шунингдек, наркотик моддалар истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш учун  тест-системалар ишлаб чиқилган;
молекуляр генетика асосида миелопролифератив касалликларни эрта ташҳис қилиш ҳамда унинг гиперкоагуляция синдромининг асосий генлари аниқланган ва клиник амалиётга тадбиқ этилган;
биокимёвий текширувлар асосида буйрак трансплантатининг иссиқлик карахтини эрта ташҳислашда кислота - асос мувозанати ўзгариши, қон зардобида липопероксидлар миқдори ортишининг аҳамияти исботланган ва трансплантация амалиётига жорий этилган;
Орол дегизини қуриши ҳисобига флора ва фаунани, зоопланктоннинг ўзгариб бориши, инсон организмига салбий таъсири ва уларни тиклаш имкониятлари асосланган;
Ўзбекистон ҳудуди ўсимликлар қопламининг инсон омили таъсирида ўзгариши, ҳудуд флорасининг турлар таркиби аниқланган ва маълумотлар базасини яратилиб, муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқилган.

Биология фанлари бўйича ҳимоя қилинган диссертация ишларининг илмий натижалари амалиётга жорий қилиниши билан қуйидаги ижтимоий самараларга эришилган:
яратилган ғўза ва буғдой навларининг  ҳосилдорлигини ошириш ва сифатли уруғлар олиш имконини берган;
молекуляр биология йўналишидаги изланишлар сурункали миелопролифератив касалликларга дучор бўлган беморларни даволаш ва дори воситалари  таннархини 26%га қисқартириш имконини берган;
Хориждан импорт қилинадиган диабет, жигар, юрак қон томир тизими, асаб тизими нейродегенератив касалликларига қарши дори препаратлар ўрнини босадиган дори воситасини ишлаб чиқариш имконинин берадиган маҳаллий ўсимликлардан олинган биологик фаол моддаларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтиро патентлари олинган.


Хусусий фермер ҳўжаликлари ва давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида маҳаллий ва хорижий фармацевтика бозорида хомашёсига талаб юқори бўлган ферула ўсимлиги истиқболли турларининг саноат плантациялари яратиш учун уруғлик питомникларини ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар берилган;
замонавий биотехнология асосида яратилган биопрепаратлар республиканинг турли минтақаларида ғўза ва буғдой майдонлари амалиётига жорий этилиши натижасида уларнинг ҳосилдорлиги, сифат ва касалликларга чидамлилигини ошириш имконини берган;
Республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маҳаллий бўлимлари ҳудудларнинг ўсимликлар қоплами инсон омили таъсирида ўзгариши, фауна турлар таркибига оид маълумотлар базаси амалиётига жорий қилиниши натижасида тупроқ макрофаунаси таркибининг ўзгаришини баҳолаш орқали уларнинг экологик омиллар ўзгарувчанлигини аниқлаш ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.
Биология фанлари соҳасида фаолият олиб бораётган олим-мутахассислар ва тадқиқотчилар бундан буён ҳам мамлакатимизда янги замонавий биотехнология ва молекуляр генетика, биокимё, биофизика, фармакология, зоология, ботаника, экология ва бошқа соҳаларни жаҳон талаблари асосида ривожлантириш, илмий тадқиқотлар сифати ва самарадорлигини оширишда фаол иштирок этадилар.

ОАК Ахборот хизмати

Yangiliklarga obuna bo‘lish