Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Сардорбек Бахриддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғарбий Зарафшон тоғ тизмаси биоценозлари кўп йиллик ўтлари фитонематодаларининг зонал тарқалиши ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/B146.
Илмий раҳбар: Мавлонов Очил Мавлонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Иззатуллаев Зувайд, биология фанлари доктори, профессор; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Зарафшон тоғ тизмаси биоценозлари кўп йиллик ўтлари нематодаларининг тур таркиби ва тоғнинг баландлик зоналари бўйича вертикал тарқалишини ҳамда уларнинг тоғ экосистемаси кўп йиллик ўтлари билан экологик муносабатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарбий Зарафшон тоғ тизмаси кўп йиллик ўтлари нематодаларининг вертикал-зонал тарқалиши таҳлил қилиниб, нематодаларнинг 8 туркум, 35 оилага мансуб 121 тури аниқланган;
Ўзбекистон фаунаси учун нематодаларнинг янги - Merlinius gaudialis ва M. rugosus турлари аниқланган;
нематодафауна комплексининг таксономик ва экологик таркиби ҳамда популяция зичлиги ҳудуднинг географик ўрни, ўсимлик органларининг тузилиши, тупроқ гидротермик режими билан боғлиқлиги очиб берилган;
баландлик зоналари нематодафаунасининг шаклланиши ва таркиби ўсимликлар қоплами, табиий ва антропоген омиллар таъсирида фаунистик гуруҳлар ўртасида турлар алмашинуви содир бўлиши билан боғлиқ эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ғарбий Зарафшон тоғ тизмаси биоценозлари кўп йиллик ўтлари фитонематодаларининг зонал тарқалиши ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғ тизмаси биоценозлари нематодафаунасига тегишли нематодаларнинг 74 турига мансуб 323 та нусхадан тайёрланган 40 та доимий микропрепаратлар республикада етакчи бўлган «Зоология коллекцияси» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 8 июлдаги 4/1255-1426-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар коллекция фондини бойитиш, Ғарбий Зарафшон тоғ тизмаси экосистемаси кўп йиллик ўтлари фитонематодаларининг турлар хилма-хиллиги, тарқалиши ҳамда биотоплар бўйича тақсимланиш ҳусусиятларини баҳолаш имконини берган;
кўп йиллик ўсимликлар нематодафаунасининг тур таркиби, баландлик зоналарида вертикал тарқалиши ва биоэкологик хусусиятларига доир маълумотлар Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 3 сентябрдаги 04/2-8-502-сон маълумотномаси). Натижада, нематодаларнинг фаунистик таркиби ўзгаришларини баҳолаш орқали ҳудуднинг экологик ҳолатини баҳолаш, улар асосида ҳайвонот ва ўсимлик дунёси барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish