Мухаммадиев Рамз Зоиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини молиялаштириш ва таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит ва 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt525.
Илмий раҳбар: Исроилов Боходир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини молиялаштириш ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий хизмат сифатини оширишда тиббиёт муассасаcининг молиялаш даражасига мос давлат томонидан кафолатланган пакетлар бўйича молиялаштириш таклиф этилган;
кафолатланган бепул тиббий хизматни молиялаштиришда тиббий суғурта жамғармаси маблағларидан фойдаланиш таклиф этилган;
аҳолини тиббий хизмат билан қамраб олиш кўрсаткичларини оширишда ҳудудий тиббиёт муассасаларини касалликка чалиниш хавф даражаси бўйича молиялаштириш таклиф этилган;
асосий воситаларни жисмоний ва маънан эскиришини ҳисобга олиш орқали тиббиёт муассасаларини молиялаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини молиялаштириш ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббий хизмат сифатини оширишда тиббиёт муассасаcининг молиялаш даражасига мос давлат томонидан кафолатланган пакетлар бўйича молиялаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари маблағларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 08-02/4078-сон, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 01/307-сон маълумотномалари). Тиббиёт муассасаларини молиялаштиришда ушбу таклифдан фойдаланиш бюджет маблағларини мақсадли ва манзилли ажратилишига эришилган;
кафолатланган бепул тиббий ёрдамни молиялаштиришнинг сметали тизим ўрнига тиббий суғурта жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида соғлиқни сақлаш муассасалари маблағларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 08-02/4078-сон, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 01/307-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилишин натижасида, кафолатланган пакет асосида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг ҳар бир даволанган ҳолат ва бириктирилган аҳолига тўғри келадиган миқдорини аниқ белгилаш ҳамда кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми 12 фоизга ошишига эришилган;
аҳолини тиббий хизмат билан қамраб олиш кўрсаткичларини оширишда ҳудудий тиббиёт муассасаларини касалликка чалиниш хавф даражаси бўйича молиялаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 08-02/4078-сон, 2021 йил 24 майдаги 01/08-782-сон Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 01/307-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг касалликка чалиниш эҳтимоли юқори ҳудудлар учун маблағ ажратиш 18 фоизга ошган;
асосий воситаларни жисмоний ва маънан эскиришини ҳисобга олиш орқали тиббиёт муассасаларини молиялаштириш бўйича таклифи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 08-02/4078-сон, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2020 йил 9 сентябрдаги 30/657-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида, тиббий диагностика тизимини молиялаштириш 15 фоизга ўсган ҳамда беморлар ва ходимлар учун қулай шароит яратилиб, моддий-техника базани ривожлантириш имкони юзага келган.