Таджиназаров Муродбек Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Диагностика и лечение патологических синовиальных складок коленного сустава» («Тизза бўғими патологик синовиал бурмаларини ташхислаш ва даволаш»), 14.00.22 – травматология-ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1263.
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори Ирисметов Муроджон Эргашевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Прохоренко Валерий Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади артроскопик хирургик коррекциянинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали тизза бўғими патологик синовиал бурмаларида даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғими патологик синовиал бурмалари ўзининг шакли, жарохат даражаси, ривожланиш босқичига кўра полиморфологик тузилишга эга бўлиб, пролифератив ва яллиғланиш даражасининг ифодаланиши яққол намоён бўлган артропатия холати эканлиги морфологик тадқиқотлар асосида исботланган;
тизза бўғими патологик синовиал бурмасини тўлиқ олиб ташлаш ва бўғим функциясини тиклаш имконини берувчи резекция, шейверлаш, коагуляциядан иборат бўлган хамда олд-медиал ва олд-латерал ёндашув орқали бажариладиган артроскопик жаррохлик амалиёти технологияси ишлаб чиқилган;
тизза бўғими патологик синовиал бурмалари синдроми ривожланиши оқибатида сурункали синовитнинг шаклланиши, дегенератив-дистрофик жараёнларнинг ривожланиши ва хондромаляциянинг шаклланиши исботланган;
жарроҳлик ёндашувларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда тизза бўғимининг патологик синовиал бурмалари синдроми учун диагностика ва даволаш тактикасини танлаш мезонлари аниқланган ва улар асосида эрта артроскопик жарроҳлик даволаш мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза бўғимининг патологик синовиал бурмаларини даволаш бўйича тадқиқотларнинг илмий натижалари асосида:
патологик синовиал бурмаларни ташхислаш ва даволаш тадқиқотлари натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тизза бўғимининг патологик синовиал бурмаларининг диагностикаси ва жарроҳлик даволаш усули» фойдали моделига Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (FAP 01538, 29.09.2020 й.). Тизза бўғимининг патологик синовиал бурмаларини артроскопик диагностика ва даволаш бўйича тавсия этилган усул операция натижаларини яхшилаш, шифохонага етқизиш ва амалиётдан кейинги реабилитация даврларини қисқартириш имконини берган;
тизза бўғимининг синовиал бурмалари патологиясининг диагностикаси бўйича олинга илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тизза бўғимининг синовиал бурмалари патологиясининг диагностикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 декабрдаги 8н-з/186-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тизза бўғимининг синовиал бурмалари патологиясини ташҳислаш сифатини яхшилашга имкон берган;
патологик синовиал бурмаларини артроскопик даволаш бўйича олинга илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тизза бўғимининг синовиал бурмалари патологиясини артроскопик даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 декабрдаги 8н-з/186-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тизза бўғимининг синовиал бурмалари патологиясини касалликнинг оғир босқичи бўлган гуруҳ беморларида даволаш натижаларини яхшилашга имкон берган;
тизза бўғимининг патологик синовиал бурмаларини хирургик даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 декабрдаги 8н-з/186-сон маълумотномаси). Тизза бўғимининг патологик синовиал бурмалари бўлган беморларни даволашда таклиф этилган комплекс ёндашувни қўллаш ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам турини сезиларли даражада кенгайтириш, яхши натижалар фоизини 94,6%гача ошириш, касалликнинг мураккаб кечиш хавфини 18,1%дан 5,4%гача, касалхонага ётқизиш муддатларини 36%га камайтириш ва даволаш харажатларини 27,4%га камайтириш имконини берган.