Собиржонов Рахматжон Рустамбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашё асосида резина учун мой-пластификаторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т.1777.
Илмий раҳбар: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Соибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида резина учун мой-пластификаторларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мойларни селектив тозалаш экстрактлари (III-мой фракцияси экстракти ва қолдиқ экстрактлари) аралашамларидан полициклик ароматик бирикмаларни олиб ташлаш учун эритувчи сифатида суюқ пропандан фойдаланиш усули ишлаб чиқилган;
нефть мойлари экстрактлари аралашмаларини суюқ пропан эритувчи ёрдамида тозалаш орқали эффектив пластификаторлар олиш асосланган;
экстракт аралашмаси массасининг 5% қайнаш ҳарорати 4000С дан кам бўлмаган ва 1000С да қовушқоқлиги 20 мм2/с кам бўлмаганда суюқ пропан ёрдамида тозалаш жараёнининг оптимал технологик параметрлари, яъни деасфальтизация колоннанинг юқори қисмидаги ҳарорат - 800С, пропаннинг хомашёга нисбати – 8:1 (ҳажм бўйича), деасфальтизация колоннаси баландлиги бўйича ҳарорат градиенти - 200С эканлиги аниқланган;
нефтни қайта ишлаш саноатининг иккиламчи хомашёси асосида эластомер композициялари учун мой-пластификаторлари олиш технологияси ишлаб чиқилган;
яратилган пластификатор асосида эластомер композициялари олиш таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашё асосида резина учун мой-пластификаторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефтни қайта ишлаш заводи мойларни селектив тозалаш экстрактлари (III-мой фракцияси экстракти ва қолдиқ экстрактлари) аралашамларидан полициклик ароматик бирикмаларни олиб ташлаш учун эритувчи сифатида суюқ пропандан фойдаланиб мой-пластификатор ишлаб чиқиш технологияси «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 23 октябрдаги 03/17-5/109-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида мой-пластификатор олиш имконини берган;
нефтни қайта ишлаш заводида ишлатиладиган мойларни фенолли тозалаш қурилмаси чиқиндиларидан юқори сифатли мой пластификаторлари олиш технологияси «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 23 октябрдаги 03/17-5/109-сон маълумотномаси). Натижада, четдан олиб келинадиган мой пластификаторлари ҳажмини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш ва атроф-муҳитга келтириладиган зарарни камайтириш имконини берган.