Sayt test rejimida ishlamoqda

Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий ҳисобот аудити методологиясини такомиллаштириш»,
08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.4.DSc/Iqt279.
Илмий раҳбар: Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Дустмуратов Раджапбай Давлатбоевич,иқтисодиёт фанларидоктори, профессор; Алиқулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчиташкилот:Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий ҳисобот аудити методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ахборотнинг сифат хусусиятларига ўринлилик, ишончли тақдим этишлик, қиёсланувчанлик, текширувчанлик, ўз вақтидалик ва маълумотларни тушунарлилиги принципларини киритиш асосида бухгалтерия ҳисобида молиявий ҳисобот маълумотларининг шаффофлигини ошириш асосланган;
молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш ва бошқа турдош хизматларни кўрсатиш жараёнида аудиторлар иши сифатининг ички назоратини халқаро стандартлар асосида амалга ошириш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш орқали умумий қоидалар, молиявий ҳисобот, бухгалтерия ҳисобининг танланган услуби ва уларни ёритиб бериш, маълумотларни очиб бериш ҳамда таҳлил қилиш бўлимларини киритиш асосида ҳисоб сиёсатининг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган;
молиявий ҳисобот аудитини ўтказишда назорат муҳити ва амаллари, аудиторлик риски, ахборот ва комуникация тизимлари ҳолатини аниқлаш ишчи ҳужжатларини киритиш орқали ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботларда муаммоли моддаларни индикатор ва назорат кўрсаткичларига ажратиш орқали аудиторлик текширувлари якуни бўйича рискни камайтириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молиявий ҳисобот аудити методологиясини тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
молиявий ахборотнинг сифат хусусиятларига ўринлилик, ишончли тақдим этишлик, қиёсланувчанлик, текширувчанлик, ўз вақтидалик ва маълумотларни тушунарлилиги принципларини киритиш борасидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари”нинг янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 06/17-01-37/853-3676-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида бухгалтерия ҳисобида молиявий ҳисобот маълумотларининг шаффофлигини ошириш ва ташқи фойдаланувчиларнинг оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти яратилган;
молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш ва бошқа турдош хизматларни кўрсатиш жараёнида аудиторлар иши сифатининг ички назоратини халқаро стандартлар асосида амалга оширишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-677-сонли “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2021 йил 25 мартдаги 04/1-337-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида аудиторлик ташкилотларида аудиторлар иши сифатининг ички назоратини такомиллаштириш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш орқали умумий қоидалар, молиявий ҳисобот, бухгалтерия ҳисобининг танланган услуби ва уларни ёритиб бериш, маълумотларни очиб бериш ҳамда таҳлил қилиш бўлимларини киритиш асосида ҳисоб сиёсатининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклиф “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2021 йил 18 февралдаги 14-1-23/88-264-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши молиявий ҳисобот тузишни олдиндан режалаштириш ва бюджетни шакллантириш, ҳужжат айланиш жараёнини соддалаштириш ва молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тузиш ҳамда тақдим этиш имконини берган;
молиявий ҳисобот аудитини ўтказишда назорат муҳити ва амаллари, аудиторлик риски, ахборот ва комуникация тизимлари ҳолатини аниқлаш ишчи ҳужжатларини киритиш орқали ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш бўйича таклифдан Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан ички назорат тизимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2021 йил 15 февралдаги 5-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида назорат рискининг оптимал қийматини аниқлаш, аудиторлик риски ва аудиторлик текширувларида унумсиз харажатлар камайишига эришилган; 
молиявий ҳисоботларда муаммоли моддаларни индикатор ва назорат кўрсаткичларига ажратиш орқали аудиторлик текширувлари якуни бўйича рискни камайтириш бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан “Аудиторлик рискини баҳолаш” номли аудиторлик ташкилотининг ички стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2021 йил 15 февралдаги 5-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида молиявий ҳисоботларда хатонинг камайиши, ахборотлар ишончлилиги ошиши ва ҳаққоний аудиторлик хулосалари тузилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish