Sayt test rejimida ishlamoqda

Галимова Зулфия Камиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оценка влияния текстурных характеристик бумаги с добавлением вторичных волокон на качество печатной продукции”, 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлари” (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2018.2.PhD/Т735
Илмий раҳбар: Бабаханова Халима Абишевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01
Расмий оппонентлар: Шин Илларион Георгиевич, техника фанлари доктори, профессор; Примкулов Махмуд Темурович, техника фанлари докторм, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади иккиламчи толалар асосидаги қоғоз ишлаб чиқариш технологияни такомиллаштириш ва қоғоз текстура тавсифнома-ларининг босма маҳсулот сифатига таъсирини баҳолаш ва асослашдан иборат.  
III. Илмий янгилиги:
тут новдаси пўстлоғининг ички қатламидан олинган целлюлозадан  фойдаланган ҳолда қоғоз олишнинг ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган;
композицион таркиб ва қуйиш параметрларини тут новдаси пўстлоғининг ички қатламидан олинган целлюлоза массаси қўшилган қоғозларнинг физик-механик ва текстура хоссаларига таъсир боғланишлари аниқланган;
қоғоз тайёрлаш учун пахта целлюлозаси (ПЦ) ва тут новдаси пўстлоғининг ички қатламидан олинган целлюлоза массаси (ТЦ) асосида қоғоз юзаси микрогеометриясининг созланишига хизмат қилувчи оптимал таркиб аниқланган;
композицион таркиб ва қоғоз ишлаб чиқариш технологик жараёни параметрларига боғлиқ ҳолда текстура тавсифномаларини бошқариш учун математик боғланишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иккиламчи толаларни қўшиб янги таркибли қоғоз олиш  бўйича олинган натижалар асосида:
пахта ва қизилмия целлюлозаси қўшган ҳолда қоғоз олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 04981). Натижада маҳаллий хомашёдан қоғоз олиш усулини жорий қилиш республикада қоғоз ишлаб чиқариш ҳажмининг 6-8% га ортишига эришилган;
иккиламчи хомашё толаларидан қоғоз ва қоғоз маҳсулотларининг синов-ишлаб чиқариш партияси учун техник регламенти ХС «JUHALQALIN-QOG’OZ» МЧЖ корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 06-1576-сон маълумотномаси). Натижада тажрибавий қоғозларда кўп бўёқли нусхалар олинганлигига ҳамда пуркашли босма сифатини баҳолаш учун босма нусхаларнинг градацион ва ранг тавсифномалари яхшилашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish