Бердиева Малика Ибодуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кимё саноати чиқиндилари асосида поликонденсацион турдаги ион алмашиниш полимерларини олиш технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т1.
Илмий раҳбар: Туробжонов Садриддин Махаматдинович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Абдугафуров Иброхимджан Азизович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шўртан газ-кимё мажмуаси куб чиқиндилари ва гидролиз саноати иккиламчи маҳсулоти фурфурол асосида янги мавжуд, арзон, термо-кимёвий, механик мустаҳкам поликонденсацион турдаги ион алмашувчи полимерлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ионоген группаларини киритиш учун ШГКМ куб чиқиндилари ва фурфурол асосида поликонденсация реакцияси йўли билан полимер олиш усули ишлаб чиқилган;
полимерларни ҳосил бўлиши реакциянинг бошланғич мономерлар концентрациясига, катализаторлар, реакция ҳароратига боғлиқлиги аниқланган;
олинган полимерни сульфирлаш жараёни технологик режими ишлаб чиқилган;
олинган ионитларни амалда қўллаш мақсадида замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларини қўллаб катионитларнинг асосий хоссалари аниқланган;
олинган катионитлар кимё, гидрометаллургия корхоналарида ҳамда артезиан сувларини юмшатиш жараёнларида қўлланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Саноат сувларини деминерализациялаш ва тозалаш учун янги ион алмашувчи полимерлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шўртан газ-кимё мажмуаси куб чиқиндилари ва фурфурол асосида янги сульфокатионитлар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04635, 2012). Ушбу усул янги арзон мавжуд термо-кимёвий, механик мустаҳкам катионит олиш имкониятини беради;
синтез қилинган ион алмашувчи полимер «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари амалиётига қўлланилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 30 сентябрдаги 03-3184/М-сон малумотномаси). Натижада сульфокатионит қозонхона цехлари сувларини юмшатишга тавсия этиш имконини беради.