Юсупов Юсуфбай Саиджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Термопластик боғлиқ масалаларнинг математик ва сонли моделлари», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/FM454.
Илмий раҳбар: Халджигитов Абдували Абдисамадович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алоев Рахматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деформацион ва оқим пластик назариялари асосида динамик термопластик боғлиқ чегаравий масалаларни ечиш учун математик ва сонли моделларни ишлаб чиқиш ва дастурий таъминотини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оқим ва деформацион термопластик назариялари асосида динамик боғлиқ чегаравий масалалар қурилган;
оқим ва деформацион термопластик назарияларининг динамик боғлиқ чегаравий масалалари учун ошкор ва ошкормас кўринишида симметрик чекли-айирмали схемалар қурилган;
динамик термопластикликнинг боғлиқ чегаравий масалалари сонли ечилган;
турли хил термомеханик бошланғич ва чегаравий шартлар остида бўлган стержень, тўртбурчак ва параллелепипедлар учун динамик боғлиқ термопластик чегаравий масалалар сонли ечилган;
температуранинг тақсимланиши ва пластик зоналарнинг пайдо бўлиши, ҳамда уларнинг қаттиқ жисмларнинг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатига таъсири аниқланган;
кўп ўлчовли динамик боғлиқ термопластик чегаравий масалаларни сонли ечиш алгоритмлари ва дастурий таъминоти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
диссертацияда чизиқсиз термопластик масалалар учун ишлаб чиқилган ошкор ва ошкормас чекли-айирмали схемалар А-14-45 «Мураккаб конфигурацияли композит пластина мустаҳкамлигини ҳисоблашнинг ночизиқли муаммолари» мавзусидаги грант доирасида анизотроп пластина учун чекли-айирмали тенгламаларни тузишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 январдаги №89-03-258-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши анизотроп пластиналарнинг ҳаракат тенгламалари учун турли чегаравий шартларда сонли моделларни қуриш имконини берган;
термопластик масалаларни сонли ечиш ва уларнинг натижаларини визуаллаштириш учун ишлаб чиқилган дастурий таъминотдан «БЕК АСЛ ВОҲИД» МЧЖда биноларни лойиҳалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2020 йил 3 февралдаги №910/09-07-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши лойиҳалаштириш ишларининг аниқлиги ва самарадорлигини оширишга имкон берган.