Sayt test rejimida ishlamoqda

Росстальная Алла Леонтьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморлар интенсив терапиясида респиратор ёрдамни оптималлаштириш», 14.00.37 - Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib153.
Илмий рахбар: Сабиров Джурабой Маърифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Матлубов Мансур Муратович, тиббиёт фанлари доктори, Ким Ён-Дин, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджет илмий муассасаси “Федерал реаниматология ва реабилитология илмий-клиник маркази” (Россия Федерацияси, Москва). 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотининг мақсади: изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморларга юқори частотали оқимли ўпкани сунъий вентиляциясини қўллаш билан респиратор ёрдам натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
биринчи марта изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморлар интенсивтерапиясида юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляциясини намлаш, қиздириш ва капнометрия билан қўллаш имконияти очиб берилган;
биринчи марта изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморларда юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляциясини анъанавий ўпка сунъий вентиляцияси билан биргаликда қўллаганда газ алмашинуви, нафас олиш даражаси ҳамда бош мия қон оқимига ва мия ичи босими пасаиши, артериал қондаги кислород миқдорининг ортиши, яъни оксигенация жараёнига ижобий таъсир даражаси корреляцион боғлиқлиги исботланган;
сунъий ўпка вентиляциясининг респиратор ёрдам амалга ошириш давомийлиги ҳамда изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморларнинг сунъий нафас олиш муддати қисқартириб, мия ичи босимини ортиши олдини олиш билан биргаликда жонлантириш бўлимида қолиш муддати қисқартириш доираси илмий асослар билан биргаликда очиб берилган;
ўпка сунъий вентиляциясида қон оксигенацияси ва мия ичи босими параметрларининг критик кўрсаткичлари изоляцияланган оғир бош мия жароҳатида беморлар учун респиратор ёрдам алгоритми натижалари асосида юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляцияси ва ўпка сунъий вентиляцияси билан биргаликда қўллаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморлар интенсив терапиясида респиратор ёрдамни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморлар интенсив терапиясида респиратор ёрдамни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Юқори частотали сунъий ўпка вентиляцияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 18 апрелдаги 8н–р/60–сон маълумотномаси). Натижада бош мия жароҳати бўлган беморларда респиратор ёрдамни ҳар томонлама баҳолаш ва коррекциялаш имконини берган;
изоляцияланган оғир бош мия жароҳати бўлган беморлар интенсив терапиясида респиратор ёрдамни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар филиали, Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий госпитали амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 8н–д/1-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бош мия жароҳатлари бўлган беморларда респиратор ёрдамни ҳар томонлама баҳолаш ва коррекциялаш, ишлаб чиқилган алгоритм асосида юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляциясидан фойдаланиш интенсив терапиянинг умумий натижаларига ижобий таъсир кўрсатиши беморлар гуруҳидаги Глазго шкаласи натижаси кўрсаткичлари юқорилиги, нафас олишни қўллаб-қувватлаш вақтининг 2,25±1,2 кунга ва реанимация бўлимидаги вақтни 2,6±0,8 кунга камайиши, алгоритмдан фойдаланганда I гуруҳдаги ижобий натижаларга эга беморларнинг сони 15,79% га юқорилиги, ўлим даражаси анъанавий ўпка сунъий вентиляция гуруҳидаги 35,5%га нисбатан 25%гача камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish