Sayt test rejimida ishlamoqda

Вайс Елена Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аlcea nudiflora, Vitis viniferaдан олинган полипренолларнинг организмдаги регенератор жараёнларга таъсирини фармакологик баҳолаш», 14.00.17 –Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.РhD/Tib1035.
Илмий раҳбар: Сыров Владимир Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик С.Ю.Юнусов номидаги ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Зиёвиддин Зайнитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аlcea nudiflora ва Vitis vinifera (маҳаллий ўсимлик ҳомашёси) баргларидан ажратиб олинган полипренолларнинг организмдаги регенератор жараёнларнинг кечишига таъсири ва уларни амалий тиббиётда қўллаш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Alcea nudiflora va Vitis viniferaдан ажратилган полипреноллар ташқи қўллаганда (per сutan) тажрибавий қуён, каламуш ва сичқонлардан терисидаги жароҳатлар, трофик яралар ва термик куйишларнинг битиши тезлашиши исботланган;
полипреноллар ичга қўлланилганда (per оs) ошқозон ярасини тез битишига ёрдам бериши, жигарнинг токсик зарарланишида қўлланилганда эса ундаги регенератив-тикланиш жараёнларга ижобий таъсир этиши аниқланган;
бензол билан чақирилган лейкопенияни лейкопоэзни рағбатлантириш йўли билан, радиоактив нурланиш таъсирида юзага келтирилган суст иммун реакцияли ҳолатни эса организмнинг иммунологик қобилиятини кучайтириш орқали тиклаши исботланган;
полипренолларнинг ҳужайрани энергетик ҳолатини яхшилаши ҳамда липидларнинг переоксидли оксидланиш жараёнларини ингибирлаши натижасида оқсил синтезини кучайиши ва углевод алмашинувини тезлашиши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Полипренолларни ўрганиш асосида преналон ва витапренол кучли регенератив таъсирга эга бўлган потенциал восита сифатида баҳолаш орқали унинг фармако-токсикологик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
полипренол асосида маҳаллий маҳсулотлар ёрдамида танадаги регенератив ва тикланиш жараёнларни рағбатлантирувчи даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Полипренол асосида маҳаллий маҳсулотлар ёрдамида танадаги регенератив ва тикланиш жараёнларни рағбатлантирувчи даволаш чора-тадбирлар усули» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/378-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома теридаги турли ҳил жароҳатлар, трофик яралар, куйишлар, ошқозон шиллиқ қаватининг деструктив ҳосилалари, лейкопения, радиацион таъсир оқибатлари ва токсик гепатитни даволашда полипреноллардан фойдаланиш имконини берган;
Alcea nudiflora va Vitis viniferaдан ажратилган полипренолларнинг организмдаги регенератив жараёнларга таъсирини фармакологик баҳолаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент фармацевтика институтининг марказий илмий тадқиқот лабораторияларини амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 февралдаги 8н-з/29-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши даволаниш жараёнининг давомийлигини қисқартириш ва унинг самарадорлигини ошириш, ҳамда келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлар сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish