Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёрмухаммедов Анвар Авазжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трахеостомиядан кейинги трахеянинг чандикли торайишини хирургик профилактикаси», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2019.1.PhD/Tib789.
Илмий рахбар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Нигора Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: трахеостомия усулини танлашга табақалаштирилган ёндашиш ва уни қўйиш техникасини такомиллаштириш орқали трахеостома орқали узоқ муддатли сунъий ўпка вентиляциясидаги беморларнинг даволаш натижаларини трахеянинг чандиқли торайиши частотасини камайтириш шаклида яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташрихни амалга оширишнинг техник жиҳатларини ва беморларнинг умумий ҳолати оғирлигини ҳисобга олган ҳолда трахеостомиянинг турли усулларидан сўнгги асоратларнинг структураси ва келиб чиқиш хусусиятларига аниқлик киритилган; 
специфик хавф омиллар орасида асосийлари семизлик, қисқа бўйин, ўпкани узоқ муддатли сунъий вентиляцияси, трахео-бронхо-пульмонал асоратлар ва қалқонсимон безда илгари ўтказилган амалиёт мавжудлиги операция туридан қатъий назар трахеостомик асоратлар ривожланиш частотасини сезиларли даражада ошириши аниқланган; 
атипик анатомик белгилари бўлган беморларда тери орқали дилатацион трахеостомиянинг стандарт усули қўлланилганда қисқич учлари очиқ ҳолда йўналтирувчи симнинг барқарор фиксацияси йўқлиги ҳисобига трахея шиллиқ қавати ва атроф тўқималарнинг травматик шикастланиш хавфини ошириши аниқланган;
анатомик ориентирларни аниқлаш билан боғлиқ қийинчиликлар шароитида атроф тўқималарнинг жароҳати хавфини камайтириш учун йўналтирувчи симнинг барқарор фиксациясини таъминлайдиган такомиллаштирилган Ховард-Келли қисқичини қўллаш ёрдамида перкутан кенгайтирилувчи трахеостомия амалга ошириш усули таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трахеостомияни қўллаш техникасини такомиллаштириш, даволаш натижаларини яхшилаш ва трахеянинг чандиқли торайиши частотасини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
"Трахеостомиядан кейин трахеянинг чандиқли торайишининг хирургик профилактикаси" услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 8н-з/126-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар усул танлашда дифференциал ёндашув туфайли ва уни қўллашни тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали трахеостомиянинг ўзига хос ва умумий асоратларини, хусусан, трахеостомиядан кейинги стенозлар частотасини камайтириш имконини берган; 
трахеянинг чандиқли торайишининг профилактик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиали ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг жарроҳлик бўлимларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 08-09/6311-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар узоқ муддатли сунъий ўпка вентиляциясидаги беморлар учун махсус юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш доирасини сезиларли даражада кенгайтирган, бу эса трахея стенози частотасини 8,9% дан 1,3% гача камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish