Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Асрор Бахтиёр ўғлининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотлари асосида янги полимерларни яратиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.1.DSc/T2.

Илмий маслаҳатчи: Магрупов Фарход Асадуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор; Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиев Мухтар Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи полиэтилентерефталатни алкоголизлаш шароитини аниқлаш ва улар асосида тўйинмаган полиэфирларнинг махсус маркаларини олиш технологияларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

алкоголиз маҳсулотларининг таркиби, структураси, функционаллиги ва молекуляр массаси иккиламчи полиэтилентерефталат: гликоль моляр нисбати билан белгиланиши ўрганилиб, иккиламчи полиэтилентерефталатнинг гликоллар билан алкоголизлаш жараёни аниқланган;

турли факторларнинг (алкоголизлашнинг ҳарорати, давомийлиги, мономерлар нисбати) якуний маҳсулот хоссаларига таъсирини аниқлаш натижасида иккиламчи полиэтилентерефталатнинг диэтиленгликол билан алкоголиз жараёнининг реакцион муҳитда қуйи ва юқори молекуляр массали маҳсулотларнинг мавжудлиги холи учун математик модел яратилган;

турли функционалли алкоголиз маҳсулотлари асосида бир қатор тўйинмаган полиэфир олинган ва улар ҳисобига тўйинмаган полиэфирлар структурасида ароматик гуруҳларнинг ортириб, уларнинг механик хусусиятлари ошгани исботланган;

малеин ангидридининг аввалига алкоголиз маҳсулоти таркибидаги бўш дигликоллар билан, сўнгра гидроксил сақловчи полиэфирполиоллар билан таъсирланиши аниқланганидан келиб чиққан ҳолда тўйинмаган полиэфирлар ҳосил бўлишининг жараёни ишлаб чиқилган;

иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотлари асосида тўйинмаган полиэфирларнинг ПН-МА-02, ПН-МА-03, ПН-МА-03А каби янги маркаларини олиш технологияси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотларини қайта ишлаш асосида:

иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотини поликонденсациялаш асосида тўйинмаган полиэфирларни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04103, 2010). Илмий тадқиқот натижасида яратилган усул полимер композицион материаллар олишга имкон беради;

иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотини қисман қўллаш орқали қоғоз композициясини олишга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04622, 2012). Илмий тадқиқот натижасида алкоголиз маҳсулоти қоғознинг мустаҳкамлигини ошириш имконини беради;

ишлаб чиқарилган тўйинмаган полиэфирларга корхона стандарти (KSt 64-05755737-164:2017) ишлаб чиқилган ва АЖ «Uzkabel» қўшма корхонаси томонидан тасдиқланган. Корхона стандарти импорт ҳисобига четдан кириб келаётган полиэфир смолалари ўрнига иккиламчи полиэтилентерефталат асосида олинган полиэфирни ишлатиш имконини беради;

ишлаб чиқарилган ПН-МА-03, ПН-МА-03, ПН-МА-03А маркали тўйинмаган полиэфирлар композицион ва шишапластик қувурлар ишлаб чиқарилишида татбиқ қилинган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 30 январдаги 04-136-сон маълумотномаси). Натижада корхонада четдан импорт эвазига олиб келинаётган тўйинмаган полиэфир қатронини ишлаб чиқарилган қатрон билан алмаштиришга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish