Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмадходжаева Муножат Муталибжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг овқатланиши ва микроэлемент статусини баҳолаш»,14.00.07 - Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.2.PhD/Tib625.
Илмий раҳбар:  Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Искандаров Тулкин Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Хаширбаева Динора Маккамбаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилотлари тарбияла-нувчиларининг овқатланиш рациони ва микроэлемент статусини гигиеник баҳолаш натижасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим  шароитидаги болаларни тиббий кўриклар асосида овқатланиш билан боғлиқ статус ўзгаришлари, бўй кўрсаткичининг пасайиши, тери, кўз склераси ва тирноқлардаги салбий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда овқатланиш статусига боғлиқ гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг кунлик рационини асосий озиқа маҳсулотлари билан бойитиш ҳисобига гўшт, балиқ, шакар маҳсулотларининг янги физиологик меъёрий кўрсаткичлари бойитиш тавсиялари ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ташкилотларида кунлик рациони таркибидаги  микро ва макроэлементларнинг етишмаслиги натижасидаги  касалликларнинг хавф омилларининг сифат кўрсаткичлари асосланган;
мактабгача таълим ташкилотларидаги болаларнинг овқатланиш рационини сон ва сифат кўрсаткични ўзгаришини олдини олишга қаратилган кунлик рацион таркибини яхшилашга қаратилган гигиеник тавсиялар такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона водийсида мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг овқатланишини ва микролемент статусини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 болаларнинг меъёрий даражада ўсиш ва ривожланиши, турли фаолиятларига қўллашга шароит яратиш, болалар орасида соғлом овқатланиш ташкиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларини сақланиши, жиҳозланиши ва иш шароитини ташкилаштиришнинг санитар-гигиеник талаблари» 0355-2018-сон санитария меъёр ва қоидаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-д/165-сон маълумотномаси). Натижада аҳолини турли худудларида мактабгача таълим ташкилотларида овқат тайёрлаш блоки, озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, овқатланиш ўринлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жойларини меъёрий кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ташкилотларидаги болалар орасида микронутриент танқислиги натижасида юзага келадиган касалликларни олдини олиш, шакар, туз, ўсимлик мойи, мева ва сабзовотларни меъёрлаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишга қўйилган гигиеник талаблар» 0011-2020-сон санитария меъёр ва қоидаси ишлаб чиқилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-д/165-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг кунлик рациони таркибидаги асосий озиқа маҳсулотларининг кунлик меъёрига қатор ўзгартиришлар киритилган ва янги меъёрий кўрсаткичлари  ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ташкилотларидаги болалар орасида микронутриент танқислиги касалликлари ривожланишини хавф омилларни бартараф этиш ҳамда соғлом овқатланишни ташкиллаштиришга қаратилган  илмий натижалар асосида «Мактабгача таълим ёшидаги болаларни микроэлемент статусини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-д/165-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ёшидаги болалар кунлик рациони таркибининг издан чиқишини олдини олиш ва уни коррекциялаш, болаларнинг гормоник ривожланиши ва нутриент етишмаслигини олдини олиш ва кунлик рационни яхшилаш имконини берган;
мактабгача таълим ёшидаги болалар орасида микронутриент  танқислиги натижасида юзага келадиган ўзгаришларнинг инобатга олган ҳолда Фарғона водийсида мактабгача таълим ёшидаги болалар овқатланиши ва микроэлемент статусини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария эпидемиология осайишталик ва жамаот саломатлиги хизмати, Сурхондарё вилояти санитария эпидемиология осойишталик ва жамаот саломатлиги хизмати ҳамда Хоразм вилояти Хонқа тумани мактабгача таълим ташкилотлари бошқармасининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 майдаги 08–04/4803–сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг сифатли овқатланишини ташкил этиш, саломатлик ҳолатини мустаҳкамлаш бўйича тизимли профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини йўлга қўйиш, микроэлементларнинг етишмаслиги натижасида юзага келадиган касалликлар ривожланишини эрта олдини олиш ҳамда ўз вақтида баҳолаш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish