Sayt test rejimida ishlamoqda

Давидбаева Наргизахон Бахтиёрджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қайишқоқ   амортизаторли самарали пахта сепаратори конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметларини асослаш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1.1816.
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сепаратор ишчи органларининг самарали конструкциясининг ишлаб чикиш оркали пахта маҳсулотлари дастлабки сифат  кўрсатгичларини сақлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтанинг ҳаводан ажралиш жараёни, зарба ҳодисаси, унинг натижасида чигит шикастланиши ва сепаратор деворининг емирилишига таъсир қилувчи омиллар таҳлилидан келиб чиқиб, пахта сепараторининг орқа деворига амортизаторли пластина ўрнатилган конструкцияси ишлаб чиқилган;
сепараторда пахта  бўлагининг  амортизатор  пластинкаси билан таьсирлашувидан кейинги ҳаракати аналитик формуласи асосида пахтанинг пастга тушиш вақти қисқаришини таъминловчи резина бикрлиги аниқланган;
пахта  бўлаги зарба кучи таъсирида  амортизатор пластинкаси тебраниш амплитудасини  аналитик усулда аникловчи боғланишлар  таҳлили натижасида амортизаторнинг бикрлик диссипатив параметрлари асосланган;
тензометрик тажриба воситасида олинган сепаратор амортизаторли пластинаси тебраниш қонунини ифодаловчи осиллограммалар  таҳлили натижасида амортизаторнинг қабул қилинган параметрлари амалий асосланган;
тўлиқ омилли тажрибавий тадқиқотлар асосида олинган регрессия тенгламаларининг кирувчи параметрлари турли қийматларидаги таҳлиллари ва ишлаб чиқариш синовлари натижасида амортизаторли сепараторда пахта чигити механик шикастланишининг баратараф этилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта хом-ашёсини   ҳаводан ажратиб берувчи  қайишқоқ   амортизаторли сепаратор  конструкциясини  ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон  Республикаси  интеллектуал  мулк  Агентлиги  томонидан ихтиро сифатида патентланган пахта сепаратори конструкцияси ишлаб чиқилган («Толали материаллар учун сепаратор» №IAP 06300 15.09.2020 й.). Натижада пахтани ташувчи ҳаводан ажратиш жараёнида пахта толаси ва чигит дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш имконияти юзага келган;
қайишқоқ амортизаторли пахта сепаратори конструкцияси Фарғона вилоятидаги «Тошлок пахта тозалаш» АЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги № 03-18/2535 маълумотномаси). Натижада пахта  толасидаги ифлослик ва нуксонли  аралашмалар массавий улушининг  0,10-0,12%  камайишига эришилган;
қайишқоқ амортизаторли пахта сепаратори конструкцияси ва унинг рационал параметрлари Фарғона вилоятидаги «Қува пахта тозалаш» АЖ да  ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги № 03-18/ 2535 маълумотномаси). Натижада сепараторда пахта чигитининг  шикастланиши  0,2-0,23%  камайиши таьминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish