Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Дилшодбек Мамасидиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мебель фурнитуралари учун совуқ ҳолда штамплаш усулида олинган штамп деталларини пухталаш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1133.
Илмий раҳбар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Махмуджон Махамаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Мамарайим Санаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мебель фурнитуралари учун совуқ ҳолда штамплаш усулида олинган штамп деталларини пухталаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термоциклли ишлов беришнинг технологик режимларнинг асбобсозлик пўлатларининг структура-фаза ҳолатига таъсири аниқланган;
сувда эрийдиган полимерлар муҳитида термоциклли тоблашнинг иссиқлик режимлари ва циклли импульсли бўшатиш режими ишлаб чиқилган;
термоциклли ишлов бериш цикллари сонининг пўлатнинг кристалл тузилишидаги нуқсонийлик даражасига таъсири аниқланган;
маҳаллий хомашёдан сувда эрийдиган “Унифлок” препарати асосида тоблаш суюқлиги ишлаб чиқилган; 
совуқ ҳолда штамплаш учун мўлжалланган штамплаш асбобларининг термоциклли ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Мебель фурнитуралари учун совуқ ҳолда штамплаш усулида олинган штамп асбобларини пухталаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шакл ҳосил қилувчи штамплаш асбоблари учун термоциклли ишлов бериш технологияси «Агрегат заводи» АЖда амалиётга жорий қилинган («UzAvto» АЖнинг 2020 йил 30 декабрдаги 07/06-25-1941-сон маълумотномаси). Натижада, штамплаш асбобининг бардошлилигини 1,5–2 бараварга ошириш имконини берган;
сувда эрийдиган полимерлар муҳитида циклли тоблаш ва циклли импульсли бўшатишдан иборат термоциклли ишлов беришнинг иссиқлик режимлари «Агрегат заводи» АЖ да амалиётга жорий қилинган («UzAvto» АЖнинг 2020 йил 30 декабрдаги 07/06-25-1941-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган режим юмшатиш операциясини бартараф қилган ҳолда термик ишлов беришнинг технологик циклини 4 соатга камайтириш имконини берган;  
тоблаш суюқлиги сифатидаги ишлаб чиқилган маҳаллий хомашёдан тайёрланган “Унифлок” препарати асосидаги сувда эрийдиган полимер «Агрегат заводи» АЖ да амалиётга жорий қилинган («UzAvto» АЖнинг 2020 йил 30 декабрдаги 07/06-25-1941-сон маълумотномаси). Натижада, тоблаш мойининг эҳтиёжини 30% га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish