Хожиқулов Азизбек Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида йод сақлаган айрим озиқ–овқат қўшилмаларини ўрганиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/К345.
Илмий раҳбар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Ахмадалиев Махаммаджон, техника фанлари доктори, доцент; Исаев Юсуфжон Тожимаматович, кимё фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим шифобахш ўсимликлар мевалари асосида таркибида йод сақлаган янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН қоидалари бўйича синфлаб, уларга янги халқаро код рақамлари таклиф этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хурмо, ошқовоқ ва лимон пўстлоғидан йодга бойитилган сувли экстрактлар олиш усуллари ишлаб чиқилган;
олинган сувли экстрактларнинг антиоксидантлик фаолликлари спектрофотометрия усулида таҳлил қилиниши натижасида уларнинг шифобахшлик ҳусусияти баҳоланган;
хурмо, ошқовоқ ва лимон пўстлоғи асосида олинган озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги йоднинг миқдори потенциометрик титрлаш ва йодометрик таҳлил методлари ёрдамида аниқланган;
“ТЫКВА” ва “НАЧИНКИ” номли табиий, йодга бой янги ишлаб чиқилган озиқ-овқат қўшилмалари кимёвий таркиби бўйича ТИФ ТН қоидалари асосида синфланиб, уларга янги товар коди ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида йод сақловчи айрим озиқ-овқат қўшилмаларини яратиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ошқовоқ мева экстракти асосида тайёрланган таркибида йод сақловчи “ТЫКВА” ва “НАЧИНКИ” номли янги шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари ООО “CIBUS NATURAL” корхонасида (Андижон ш.) ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 02/032-910-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида йод сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмалари ёрдамида йод танқислигини олдини олиш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича таркибида 50% дан ортиқ ошқовоқ сақловчи озиқ-овқат қўшилмалари учун 0709 93 900 1 товар коди ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 1/16-375-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида 50% дан ортиқ ошқовоқ сақлаган озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.