Бекназаров Жасур Холмаматовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзгарувчан параметрли ва қайишқоқ элементли тишли узатмалар конструкциясини ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш усуллари», 05.02.02-Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Т1595.
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Собиров Холхужа Аббозович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзгарувчан параметрли, таркибли, қайишқоқ элементли тишли ғилдираклари бўлган механизмнинг ресурстежамкор конструкцияси ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибли, қайишқоқ элементли тишли ғилдиракларга эга янги тишли узатманинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ва ортиқча боғланишларни аниқлаш усули асосланган;
амортизатор-втулкаларнинг радиуслари ҳамда унинг динамик параметрларини ҳисобга олган ҳолда тишли ғилдиракларнинг қайишқоқ элементларини айланма силжишлари ва механизмнинг узатиш нисбати аниқланган;
юритмасида қайишқоқ элементли тишли ғилдираги бўлган «Вальц» технологик машинаси электр юритгичини механик характеристикаси, технологик қаршиликни, қайишқоқ элементларнинг бикирлик-диссипатив хусусиятларини инобатга олган ҳолда динамик парамертлари асосланган;
технологик машинада амортизация ленталарни ишчи барабанлар орасидан ўтишида ҳосил бўлган технологик қаршилик ортиши билан валларнинг бурчак тезликларини камайиши аниқланган;
таркибли тишли ғилдираклар валларидаги бурчак тезликлар, буровчи момент ва шовқиннинг қайишқоқ элементлар бикирликларига ҳамда қаршилик моментларига боғлиқ ҳолда ўзгариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзгарувчан параметрли ва қайишқоқ элементли тишли узатмалар конструкциясини ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қайишқоқ элементли тишли ғилдиракни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари ва ҳисоблаш усуллари «NAVOIY SUV TA’MINOTI» МЧЖга жорий этилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 01/05-4956-сон маълумотномаси). Натижада, Ц2У-160 икки поғонали редукторнинг такомиллашган конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган таркибли қайишқоқ элементли тишли ғилдиракли механизм билан жиҳозланган Ц2У-160 икки поғонали редукторнинг такомиллашган конструкцияси «NAVOIY SUV TA’MINOTI» МЧЖга жорий этилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 1/05-4956-сон маълумотномаси). Натижада, эксплуатацион самарадорликни 12-15 фоизга оширишга эришилган.