Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Шавкат Исматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик хомашёларини сиқилган карбонат ангидрид гази билан экстракциялаш жараёнини бошқариш тизимини моделлаштириш ва тадқиқ этиш», 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T1093
Илмий раҳбар: Сиддиков Исамиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Касьянов Геннадий Иванович (Россия Федерацияси), техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сиқилган карбонат ангидрид гази билан ўсимлик хомашёсини экстракциялаш жараёнининг рақамли бошқариш тизимини тадқиқ қилиш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик хомашёсини ўта критик сиқилган карбонат ангидрид гази билан экстракциялаш жараёни самарадорлигининг чегаравий қийматларини аниқлаш ва экстрактор параметрлари оптимал режимларини ҳисоблаш имконини берувчи статистик-математик модел ишлаб чиқилган;
юқори концентрацияли ингредиентлар олишни таъминловчи экстракциялаш жараёни технологик параметрларининг оптимал қийматларини аниқловчи такомиллаштирилган симплекс режалаштириш усулига асосланган, мавжуд алгоритмлардан янада юқорироқ тезкорлик ва аниқлиги билан фарқланувчи имитацион оптималлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
кўп ўлчамли динамик объектнинг кесишувчи каналларини компенсацияловчи ва бошқаришнинг зарурий хоссаларини таъминлаб берувчи рақамли ростлагич параметрларини созлашнинг самарали алгоритми ишлаб чиқилган;
юқори босимда сиқилган СО2 гази ёрдамида ўсимлик хомашёсини экстракциялаш жараёнининг ностационарлигини ҳисобга олган ҳолда оптимал бошқаришни таъминловчи кўп ўлчамли рақамли автоматик бошқариш тизимини синтезлаш алгоритми илк бора ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сиқилган карбонат ангидрид гази билан ўсимлик хомашёсини экстракциялаш жараёнини бошқариш тизимини синтез қилиш натижаси асосида:
ўсимлик хомашёсини сиқилган карбонат ангидрид гази билан экстракциялаш жараёнининг бошқариш тизимини компьютерли моделлари ва оптимал параметрларни топиш алгоритми асосида яратилган дастурий мажмуа “Жондор озиқ-овқат савдо” МЧЖда жорий этилган (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2020 йил 29 августдаги AA/3-932-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик ёғи концентрация характеристикаларини ошириш имконини берган.
сиқилган карбонат ангидрид гази билан ўсимлик хомашёсини экстракциялаш жараёнининг оптимал бошқариш тизимини синтезлаш алгоритмлари “Ванғози Агро Экспорт” МЧЖда жорий этилган (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2020 йил 29 августдаги AA/3-932 сон маълумотномаси). Натижада, жараённинг технологик параметрларини юқори аниқликда бошқаришни ташкил этиш имконини берган.
ингредиентлар олиш жараёнининг технологик параметрларини синтезланган кўп боғлиқли рақамли бошқариш тизими Россиянинг “НПП Плазма К” МЧЖда жорий этилди (Россиянинг “НПП Плазма К” МЧЖнинг 2019 йил 26 декабрдаги жорий этиш далолатномаси). Натижада, кўп энергия талаб этадиган технологик жараёнларни олиб боришда энергия тежамкорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish