Анарбоев Мухиддин Алмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Реактив қувватни бошқариш тизимлари учун функцияларининг имкониятлари кенгайтирилган электромагнит токни кучланишга ўзгартгичлар», 05.01.06- Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T689.
Илмий раҳбар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, доцент; Алиев Равшан Маратович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: реактив қувватни бошқариш тизимлари учун сигнал ўлчов-ўзгартириш функцияларининг имкониятлари кенгайтирилган уч фазали, бир, икки ва уч сезгир элементли электромагнит ток ўзгартгичларининг моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба, электр энергияси реактив қуввати уч фазали токларини кучланиш кўринишдаги сигналга ўзгартирувчи бир, икки ва уч сезгир элементли электромагнит ўзгартгич қурилмаси яратилган;
уч фазали токлар электромагнит ўзгартгичнинг тарқалган параметрли статик ва динамик моделлари тавсифлари асосида чиқиш сигналининг меъёрланганлиги, чизиқлилиги ва юқори аниқлигини таъминлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
уч сезгир элементли электромагнит ўзгартгичнинг ишончлилик кўрсаткичларининг тузилмавий модели ишлаб чикилган;
уч фазали, бирламчи токларни иккиламчи кучланишга ўзгартиришнинг бир, икки ва уч сезгир элементли электромагнит ўзгартгичларнинг IоT модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Реактив қувватни бошқариш тизимлари учун функцияларининг имкониятлари кенгайтирилган электромагнит токни кучланишга ўзгартгичлар бўйича олинган натижалар асосида:
токни кучланишга ўзгартиргич қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04907, 2014 й). Натижада, ўзгартгичлар чиқиш кучланиши миқдорини меъёрланганлиги, чизиқлиги ва юқори аниқлигини таъминлаш имконини берган;
тарқалган параметрли, уч фазали, учта сезгир элементли токни кучланишга электромагнит ўзгартгичларнинг статик ва динамик моделлари, ўзгартгичларнинг IоT технологияси модели учун яратилган дастурий воситалар «Жиззах вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда жорий этилган (Энергетика вазирлигининг 2020 йил 3 февралдаги 05-13-1351-сон маълумотномаси). Натижада, функцияларининг имкониятлари кенгайтирилган тарқалган параметрли уч фазали уч сезгир элементли ўзгартгичнинг статик ва динамик катталикларини ҳисоблаш аниқлигини 2.6 % га ошириш имконини берган.