Норқулов Баҳодир Мусулмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув ташлаш иншоотларида оқим энергиясини сўндириш усуллари», 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2015.
Илмий раҳбар: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Собир Саматович Эшев, техника фанлари доктори, профессор; Фурқат Ахматович Гаппаров, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув ташлаш иншоотларида сув оқими энергиясини сўндириш усуллари ва иншоот мустаҳкамлиги учун конструктив элементларини такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув ташлаш иншоотида энергия сўндиргичларнинг жойлашиш схемалари оқим ағдарилишини бартараф қилиш шартини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
сув ташлаш иншооти пастки бьефида оқимнинг гидравлик режимлари сув сарфларининг ўзгариши асосида баҳоланган;
сув ташлаш иншоотлари узунлиги бўйича оқимнинг самарали гидравлик режими затворларни манёврлаш асосида ишлаб чиқилган;
оқим кинетик энергиясини қисқа масофаларда сўндириш усули энергия сўндиргичларнинг жойлашиш схемалари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув ташлаш иншоотларида оқим энергиясини сўндириш усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
турли сув сарфлари учун оқимнинг гидравлик режимлари оқимнинг ҳолати динамикасини аниқлаш усули Сув ҳўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Зарафшон магистрал тизимларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Оқдарё сув омборида жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 04/20-3108-сон маълумотномаси). Натижада, бьефлар туташишида пастки бьефда ювилиш жараёнининг олдини олиш имконияти яратилган.
сув ташлаш иншоотида оқимнинг ағдарилишини бартараф қилиш усули Сув ҳўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Қоратепа сув омборида жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 04/20-3108-сон маълумотномаси). Натижада, энергия сўндиргичларнинг жойлашиш схемалари сув ташлаш иншоотларининг пастки бьефидаги мустаҳкамлаш иншоотлари конструкцияларини лойиҳалаштиришда фойдаланиш имконияти яратилган.
сув ташлаш иншоотларидаги энергия сўндиргичларнинг самарали конструктив ечимлари Сув ҳўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Қоратепа сув омборида жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 04/20-3108-сон маълумотномаси). Натижада, сув ташлаш иншоотларининг сув урилма қудуғигача бўлган соҳасида сув оқими ортиқча кинетик энергиясини қисқа масофаларда сўндириш имконияти яратилган.