Sayt test rejimida ishlamoqda

Байманов Руслан Кенесбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паст босимли тўғонларнинг юқори бьефидаги қайта шаклланиш қонуниятларини ва ҳисоблаш усулларини илмий асослаш”, 05.09.07 – «Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T1486.
Илмий раҳбар: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Собир Саматович Эшев, техника фанлари доктори, профессор; Фурқат Ахматович Гаппаров, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзан жараёнларини ҳисоблаш ва башорат қилиш усулларини илмий асослаш ҳамда паст босимли тўғоннинг юқори бьефидаги қайта шаклланиш қонуниятларини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст босимли шит тўғони юқори бьефидаги оқимнинг сув сатхи нишаблиги ва димланиш эгри чизиғини хисоблаш усули оқимнинг беқарор ҳаракатини инобатга олиб такомиллаштирилган;
паст босимли тўғоннинг юқори бьефида ўзан жараёнларининг шаклланиш босқичлари ва муддатларини аниқлаш усули нисбий лойқалик, лойқа босиш майдони ва димланишнинг тарқалиш узунлигини  инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
паст босимли тўғоннинг юқори бьефида ўзаннинг лойқа босишини аниқлаш усули бьефлар узунлиги бўйича чўкиндиларнинг тақсимланиши, чўкинди концентрациясининг ўзгариши ва лойқа босиш муддатларини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
паст босимли шит тўғонни ишончли эксплуатация қилиш имкониятини берувчи пионер хандакнинг гидравлик схемаси дарёнинг гидрологик режимини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Паст босимли тўғонларнинг юқори бьефида ўзан жараёнларини бошқариш бўйича олинган натижалар асосида:: 
юқори бьефдаги ўзан қайта шаклланишини башорат қилишнинг илмий асосланган усуллари ва шитли тўғоннинг сув ўтказиш қобилиятини аниқлашнинг гидравлик усули Марказий Осиё давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси ҳузуридаги “Aмударё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси Қуйи Амударё бошқармасининг Тахиатош паст босимли гидроузелида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 04/20-3221-сон маълумотномаси). Натижада гидроузелнинг юқори бьефида димланиш эгрилигининг тақсимланиш узунлиги ва ўзанни лойқа тўлиш даражасини башорат қилиш имконини берган;
гидроузелнинг димланиш соҳасида дарёдаги ўзан жараёнларининг такомиллаштирилган ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «UZGIP» масъулияти чекланган жамиятининг Қорақалпоқ шўъба ташкилоти томонидан реконструкция қилинган каналлардаги ўзан ростлаш иншоотларини лойиҳалашда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 04/20-3221-сон маълумотномаси). Натижада юқори бьефда ўзан жараёнларининг ишончли кўрсаткичларини олиш имкониятини берган;
каналлардаги сув олиш иншоотининг иш шароитини яхшилаш ва сув олиш иншооти таъсир соҳасида чўккан лойқа оқизиқларини даврий ювишни ўтказиш бўйича тавсиялар Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё ирригация тизими бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 04/20-3221-сон маълумотномаси). Натижада сув олиш иншооти шароитини яхшилашга, дарёдан сув олиш хавфсизлигини таъминлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish