Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Улуғбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Енгил автотранспорт воситалари ва ёқилғиларини товарлар номенклатураси асосида таснифлаш тизимини ишлаб чиқиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1781.
Илмий раҳбарлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Баратов Дилшод Хамидуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Абдугафуров Ибрагимджан Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: енгил автотранспорт воситалари ва ёқилғиларини товарлар номенклатураси асосида таснифлаш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товар коди ва бож ставкаларига узвий боғлиқлигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришда ТИФ ТНнинг 8703 товар позициясига тегишли бўлган енгил автотранспорт воситаларини таснифлашнинг 
4 босқичли тоифалаш усуллари ишлаб чиқилган; 
республикамизда ишлаб чиқарилаётган миллий енгил автотранспорт воситалари учун жами 3 та янги код рақамлари ишлаб чиқилган; 
экспорт қилинаётган ТИФ ТНда 2710 товар позициясидаги автотранспорт ёқилғиларининг кимёвий таркиби асосида АИ-маркали ёқилғилар учун жами янги 6 та товар кодлари ишлаб чиқилган;
вариацион ёндошув мезонлари асосида енгил автотранспорт воситаларининг хусусиятларини идентификациялаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
товарлар номенклатураси асосида енгил автотранспорт воситаларининг хусусиятларини таснифлашнинг автоматлаштирилган модели ҳамда ишончлилигини баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Енгил автотранспорт воситалари ва ёқилғиларини ТИФ ТН асосида таснифлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
товар тавсифи, товар коди ва бож ставкаларига узвий боғлиқлигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришда ТИФ ТНнинг 8703 товар позициясига тегишли бўлган енгил автотранспорт воситалари учун ишлаб чиқилган таснифлашнинг 4 босқичли тоифалаш усуллари Давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 22 декабрдаги 1/16-433-сон маълумотномаси). Натижада, 4 босқичли тоифалаш усуллари божхона юридик декларациясида (БЮД) нинг 31-графаси шаклий-назорат, мантиқий назорат текширув усуллари билан БЮДнинг 33-графаси интеграцияси мувофиқлаштириш имконини берган;
енгил автотранспорт воситаларини техник характеристикаларини 4 босқичли тоифалаш усули орқали ТИФ ТНнинг янги 87032210902, 87032210903, 87032210904 товар кодлари, ҳамда “Моторли” ва “Тадқиқот” усулларида АИ-маркали ёқилғилар учун автомобиль бензини хусусиятларини аниқлаш бўйича 27101241011, 27101241021, 27101241031, 27101245001, 27101249001, 27101259001 янги код рақамлари божхона амалиётга жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 22 декабрдаги 1/16-433-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган ТИФ ТН асосида янги товар кодлари божхона божлари тўғри ва тўлиқ ундирилиши, божхона статистикаси тўғри юритилиши, шунингдек миллий иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш имконини берган;
енгил автотранспорт воситаларини таснифлашнинг тоифалашган усуллари, унинг математик, алгоритми ва модели асосида автоматлаштирилган ахборот тизими Давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 22 декабрдаги 1/16-433-сон маълумотномаси). Натижада, товарларнинг бирламчи маълумотларни божхона расмийлаштируви жараёнида идентификациялаш, товар хусусиятларини тизимли таҳлил қилиш, электрон божхона расмийлаштирувида ТИФ иштирокчилари учун қулайликлар яратилиши, ҳамда хатоликсиз ва қисқа муддатларда божхонада расмийлаштириш имкони яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish