Салижонова Шахнозахон Дилмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги турдаги маргарин маҳсулотларини олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ва қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Т1790.
Илмий раҳбар: Рўзибоев Акбарали Турсунбоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабоев Исмоилжон Бабажонович, техника фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Азимжон Нормуминович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: топинамбур туганаги шарбати ва переэтерификацияланган ёғлар асосида паст калорияли диабетик маргаринлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий топинамбур туганагидан олинган шарбатнинг таркиби ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
олинган топинамбур туганаги шарбатининг «ёғ - сув» эмульсиялари турғунлиги ва маргарин физик-кимёвий хусусиятларига барқарор таъсири асосланган;
топинамбур туганаги шарбати ва переэтерификацияланган ёғлар асосидаги паст калорияли диабетик маргариннинг органолептик кўрсаткичлари ўрганилган;
маргарин рецептидаги топинамбур тугунаги шарбати сув сарфини 2,4 мартта камайтириши, эмульсияни совутиш ва механик ишлов бериш жараёнларининг самарадорлигини ортиши исботланган;
топинамбур туганаги шарбати олинган паст калорияли диабетик маргаринларни сақлаш муддатини 1,3 - 1,5 марта ошириши аниқланган;
топинамбур туганаги шарбати ва переэтерификацияланган ёғлар асосида паст калорияли диабетик маргаринлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёғли эмульсия маҳсулотларининг сифатини ошириш ва озиқавий хавфсизлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
топинамбур туганагининг шарбати билан бойитилган паст калорияли маргарин рецепти «Sardoba agro xolding» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзёғмойсаноати» уюшмасининг 2020 йил 20 ноябрдаги ОЗ/3-1265 сон маълумотномаси). Натижада, паст калорияли маргарин ишлаб чиқариш технологияларида сув миқдорини 16 % гача камайтириш, профилактик хусусиятларини ва механик ишлов бериш самарадорлигини ошириш имконини берган;
переэтерификацияланган ёғлар асосида маргарин олиш технологияси «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзёғмойсаноати» уюшмасининг 2020 йил 20 ноябрдаги ОЗ/3-1265-сон маълумотномаси). Натижада, транс-кислоталар миқдори 2,1 % гача камайган паст калорияли диабетик маргарин ишлаб чиқариш имконини берган.