Sayt test rejimida ishlamoqda

Отақулов Позилжон Собировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Географик номлар шаклланишида минтақавий табиий-ижтимоий хусусиятлар ўрни ва аҳамияти (Фарғона водийси мисолида)», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Gr17.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Абдулқосимов Али Абдулқосимович, география фанлари доктори, профессор; Хакимов Қўчқор Махкамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсидаги географик номлар шаклланишининг табиий-ижтимоий хусусиятларини аниқлаш асосида табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳамда мазкур жараёнда юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсидаги ўзига хос табиий-ижтимоий хусусиятлар таъсирида шаклланган географик номларнинг  табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, салбий табиий жараёнларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишдаги аҳамияти назарий жиҳатдан асосланган;
топоним, географик ном, геоконцепт, экологик топоним тушунчаларининг ижтимоий-экологик ёндашув асосидаги мазмун моҳияти очиб берилган, шунга мос равишда геотопонимик тадқиқотларнинг ижтимоий-географик ва экологик-географик йўналишлари  аниқланган;
табиий-ижтимоий асосга эга бўлган географик ва маҳаллий терминларнинг амалиётда ва экологик таълим-тарбияни амалга оширишдаги функцияси ишлаб чиқилган;
Фарғона водийсининг географик номларидан фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида  электрон шаклдаги топонимик ахборот тизимлари (ТАТ) базаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийсида шаклланган географик номларнинг табиий-ижтимоий хусусиятларини илмий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақадаги табиий ва ижтимоий географик хусусиятларнинг номларда акс этишини таҳлили асосида олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 40-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгиланган вазифалар доирасида географик номларнинг янги функционал жиҳатларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 1 декабрдаги 30/1-3425-10-сон маълумотномаси). Натижада, географик номларнинг минтақада табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, салбий табиий жараёнларни олдини олиш ва бартараф этишдаги ўрни ҳамда аҳамиятини назарий жиҳатдан асослаш имконини берган;
топонимик тушунчалар ва геотопонимик тадқиқотларнинг янги йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 1 декабрдаги 30/1-3425-10-сон маълумотномаси). Натижада, географик ном, топоним, геоконцепт, экологик топоним тушунчаларининг ижтимоий-экологик ёндашувдаги изоҳларини, геотопонимик тадқиқотларни ижтимоий-экологик йўналишларини ажратишга имкон берган;
географик ва маҳаллий терминларнинг экологик ва тарбиявий функцияларини асослаб берган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан Фарғона водийси вилоятларидаги географик ва маҳаллий терминларнинг ҳудудий тарқалиши ҳамда этимологиясини очиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 1 декабрдаги 30/1-3425-10-сон маълумотномаси). Натижада, географик ва маҳаллий терминларни ҳудудий тарқалиш ареалларини аниқлаш, мавжуд терминлар реестрини бойитиш ҳамда уларнинг амалий, экологик тарбиядаги функцияларни мувофиқлаштиришни таъминлаш имконини берган;
географик номлардан фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида уларнинг географик таснифларини электрон тизимидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментида Фарғона водийси вилоятларида географик ва топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилишда ва мувофиқлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 1 декабрдаги 30/1-3425-10-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси вилоятларида географик номларнинг таснифий базаси яратилган, ном бериш ва қайта номлаш ишларини мувофиқлаштириш, такрорий номлар пайдо бўлиши олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish