Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Акмал Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда тож томирларни ангиопластикадан ва стентлашдан кейинги рестенозни прогнозлаш», 14.00.06 – Кардиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib747.
Илмий маслаҳатчи: Юлдошев Набижон Пиримович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01 рақамли кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимов Дониёр Анварович,  тиббиёт фанлари доктори; 
Осиев Александр Григорьевич, тиббиёт фaнлaри дoктoри, прoфессoр; 
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Согликни саклаш вазирлиги,  «Юрак кон-томир жаррохлиги  федерал маркази» бюджет муассасаси (Красноярск)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЮИК да коронар стентлаш амалиётидан сўнг  ривожланувчи рестенозни эрта прогнозлаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ишемик касаллиги бор беморларда коронар артерияларини стентлаш амалиётидан сўнг рестеноз шаклланиши ангиографик ва клиник омиллари таҳлили ўтказилиб коморбид холатларини таъсирини олган холда хавф даражалари эрта аниқланган;
тож томирларнинг стентлашдан сўнг ривожланадиган рестенознинг нохуш ангиографик мезонлари сифатида коронар артерияларнинг кўп томирли зарарланиши, атеросклеротик пилакчанинг узунлиги аниқланиб уларнинг артериал гипертония, гиперхолестеринемия, анамнезда инфаркт каби клиник предикторлар орасидаги боғлиқлик аниқланган; 
юрак ишемик касаллиги бор беморларда стентларнинг рестенозларини ривожланиши ва касаллик асоратларининг хавфини ошишида фибриноген, тромбоцитларнинг спонтан агрегацион фаоллиги, қисман фаоллаштирилган тромбопластин вақти каби коагуляцион кўрсаткичларининг нохуш мезонлари асосланган;
юрак ишемик касаллиги бор беморларда стентлаш амилиётидан кейин ривожланадиган рестенозни хавф стратификациясига асосланиб реваскуляризация усулини танлашга оид дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда стентлаш билан ангиопластикадан кейин коронар артериялар рестенозини хавфини эрта бахолашнинг клиник, биохимик хамда ангиографик мезонларини аниқлаш ва прогнозлашда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган «Замонавий интервенцион кардиологияда рестенозлар қиёсий даволаш тактикаси алгоритми» услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 8н-з/79-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЮИКли беморларда рестеноз ривожланиш  хавфини прогнозлаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш имконини берган;
юрак ишемик касаллиги билан беморларда стентлаш билан ангиопластикадан кейин коронар артериялар рестенозини башоратлаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали амалий фаолиятига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги  8н-з/79-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий этилиши ЮИКли беморларида стентлаш билан ангиопластикадан кейин коронар артериялар рестенозини эрта аниқлаш ва прогнозлаш, асоратлар профилактикасини оптималлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish