Усманов Дурбек Абдихошимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Phlomis туркумига мансуб ўсимликларни кимёвий тадқиқ қилиш ва уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/K211.
Илмий раҳбар: Рамазонов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Ташходжаев Баходир, кимё фанлари доктори, профессор; Мирзаахмедов Шарафитдин Яшинович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Phlomis ostrowskiana R., Phlomis linearifolia Z. ва Phlomis severtzovii R. ўсимликларининг метаболит моддаларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Phlomis severtzovii ўсимлик туридан 5 та иридоидлар ва янги 7,8-ди-О-ацетилкариоптозид бирикмаси ажратиб олинган, ҳамда унинг тузилиши исботланган;
илк бор Phlomis ostrowskiana ўсимлик туридан 3 та ва Phlomis linearifolia ўсимлик туридан 4 та иридоидлар ажратиб олинган ва Phlomis ostrowskiana (8%) ва Phlomis linearifolia (4%) ўсимликлари иридоидларга бой манбаа эканлиги аниқланган;
Phlomis linearifolia ўсимлигидан ажратиб олинган липидларнинг кимёвий таркиби аниқланган;
иридоидларни ўсимлик хом ашёсидан бутанолли эритмасини Al2O3 дан фильтрлаш орқали ажратиб олиш юқори самара бериши исботланган;
7,8-ди-О-ацетилкариоптозид иридоидининг солиштирма препарат пирацетам (Ноотропил) дан юқори ноотроп таъсирга эга эканлиги исботланган;
Phlomis linearifolia ўсимлигидан ажратиб олинган иридоидлар йиғиндиси жигар фаолиятини яхшиловчи таъсири солиштирма препарат Карсил билан рақобатлаша олиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Phlomis ostrowskiana, Phlomis linearifolia ва Phlomis severtzovii ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жигар фаолиятини яхшиловчи фаолликка эга “Леанир” биологик фаол қўшимча учун меъёрий-техник ҳужжатлар: ташкилот стандарти (Тs 03535440-035:2019) ва технологик йўриқнома (ТИ 03535440-035:2019) ишлаб чиқилган ҳамда Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланган. Натижада жигар фаолиятини яхшиловчи “Леанир” биологик фаол қўшимчанинг капсула шаклини ишлаб чиқариш имконини берган;
алкоголдан кучли заҳарланишга қарши ва ноотроп фаолликларга эга “Севенур” ва “Остропин” биологик фаол қўшимчалари учун меъёрий-техник ҳужжатлар ташкилот стандарти (Тs 03535440-036:2020) ва технологик йўриқнома (ТИ 03535440-037:2020) ишлаб чиқилган, ҳамда Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланган. Натижада алкоголдан кучли заҳарланишга қарши ва ноотроп фаолликларга эга “Севенур” ва “Остропин” биологик фаол қўшимчаларининг капсула шаклларини ишлаб чиқариш имконини берган.