Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиева Марзия Отеллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пременопауза давридаги аёлларда остеопороз шаклланишининг замонавий жихатлари ва унинг профилактикаси», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib537.
Илмий раҳбар: Саиджалилова Дилноза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: остеопороз хавф омилларини ва эстроген рецептори гени, суяк ремоделланиши генларини полиморфизмини аниқлаш асосида пременопауза давридаги аёлларда остеопороз профилактикаси усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор остеопорознинг ирсий шаклида VDR генининг rs2228570 (ff) гомозиготали мутациясини 39,3% доминант ҳолда учраши ва бу ОП (остеопороз) ривожланиш хавфини 6 мартага  ошириши, COL1A1 гомозиготали Т/Т генотипини ташувчилик ОП ривожланиш хавфини 5.5 мартага ошириши, эстроген рецепторининг G/A rs2228480 генотипини ташувчилик эса ОП ривожланиш хавфини 2.9 мартага ошириши аниқланган;
бир вақтнинг ўзида COL1A1 ва VDR генининг мутант аллелларини ташувчилик ОП ривожланиш хавфини 5 мартага, ERα ва COL1A1 мутант генларини ташувчилик эса ОП ривожланиш хавфини 9.5 мартага ошириши аниқланиб, ушбу генлар мутациясининг комбинацияси қонда кальций камайиши билан кечувчи остеосинтез жараёнининг бузилишига ва сийдикда ДПИД ошиши билан кечувчи остеорезорбция ошишига олиб келиши исботланган;
илк бор пременопауза давридаги аёлларда гипоэстрогениндуцирланган остеопороз ривожланишида rs2228480 эстроген рецептор гени полиморфизми аниқланиб, унинг СТМЗни пасайтириши исботланган.
генетик омиллар ва клиник-анамнестик хавф омилларини эътиборга олган ҳолда пременопауза давридаги аёлларда остеопорозни прогнозлаш, эрта ташхислаш ва профилактика шкаласи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пременопауза давридаги аёлларда остеопороз шаклланишининг замонавий жиҳатлари ва унинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Способ дифференцированной терапии остеопенического синдрома у женщин пременопаузального возраста” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 09 октябрдаги 8н–р/417–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома остеопеник синдром ривожланиши хавфи бўлган пременопауза ёшдаги аёлларда
остеопороз учраш даражасини камайтириш ҳамда уни асоратларининг олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини такомиллаштириш йўли билан пременопауза даврдаги аёлларни саломатлик ҳолатини сақлаб қолиш имконини берган;
пременопауза давридаги аёлларда остеопороз шаклланишининг замонавий жиҳатларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика перинатал маркази ва Тошкент шаҳри 9-сон туғруқ комплекси гинекология ва консультатив поликлиника бўлимларига ҳамда хусусий клиникаларнинг гинекология бўлимларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н–д/262–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши пременопауза даврида остеопенияли аёлларда ишлаб чиқилган остеопороз профилактикаси усулидан фойдаланган ҳолда жорий қилиш натижалари касаллик частотасини 2,6 мартага ва унинг асоратларини 3 мартага камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish