Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Хайриддин Сирожиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат бошқаруви органларида юридик хизмат тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu148.
Илмий раҳбар: Ҳусанов Озод Тиллабоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Файзиев Олим Раимқулович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат бошқаруви органлари юридик хизматлари тизимининг ўзига хос хусусиятларини комплекс тадқиқ этиш орқали улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида мажбурий тартибда юридик хизматларни ташкил этиш, юридик хизмат ходимларига қўшимча тўлов ва устамалар белгилаш, шунингдек уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўймасликка доир қоидаларни қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартибини жорий этиш зарурати асосланган;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига адлия органлари ҳузурида уларга юридик хизматлар кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, кейинчалик уларни республика даражасида марказлаштириш зарурати ва афзалликлари исботланган;
қонун ҳужжатларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларига қонунчиликка зид бўлган, жумладан қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига қайта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқлаган камчиликларини бартараф этиш тўғрисида юридик хулосалар бериш ҳуқуқини мустаҳкамлаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат бошқаруви органларида юридик хизмат тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида мажбурий тартибда юридик хизматларни ташкил этиш, юридик хизмат ходимларига қўшимча тўлов ва устамалар белгилаш, шунингдек уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўймасликка доир қоидаларни қонунчиликда мустаҳкамлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги 
ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низомнинг 5, 11 ва 17-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 1-12/1-662/8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши юридик хизматлар мақомининг қонун ҳужжатларида ҳуқуқий мустаҳкамланишига хизмат қилган;
юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартибини жорий этишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 1-12/1-662/8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши юридик хизмат ходимларининг мавқеини оширишга ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилган;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига адлия органлари ҳузурида уларга юридик хизматлар кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кейинчалик уларни республика даражасида марказлаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3 ва 5-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 7 апрелдаги 12/01-02-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши ижро ҳокимияти тизимидаги юридик хизматлар ходимларининг мустақиллигини кафолатлаш асосида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликнинг таъминланишига хизмат қилган;
юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларига қонунчиликка зид бўлган, жумладан қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига қайта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқлаган камчиликларини бартараф этиш тўғрисида юридик хулосалар бериш ҳуқуқини қонунчиликда мустаҳкамлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 7 апрелдаги 12/01-02-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши тайёрланаётган ҳужжатларнинг сифатини оширишга, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish