Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзаков Бегзод Атабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва олдини олишни такомиллаштириш», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu272.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Қумриниса Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ўразалиев Муродбек Қораевич, юридик фанлар доктори, доцент; Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаганлар жиноятчилигига криминологик тавсиф бериш, унинг олдини олишда мавжуд муаммоларни аниқлаш, таҳлил этиш ва соҳага оид назария ва амалиётни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туман-шаҳар ҳудудларида ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича доимий асосда фаолият кўрсатадиган жамоатчилик кенгашини ташкил этиш зарурлиги асослантирилган;
умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларида, ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар зиммасига ўқувчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлари бўйича клублар, секцияларини ташкил этиш зарурати асослантирилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва унга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги ишлари вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарурлиги асослантирилган;
ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш фаолиятида вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд уларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган шахсларни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёҳуд ҳулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шавқатсиз муомилада бўлаётган ота-оналар ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни аниқлаш, ҳисобини юритиш, шунингдек статистика ҳисоботини тузиш учун зарур бўлган ахборотни йиғиш ва умумлаштириш амалиётини йўлга қўйиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туман, шаҳар ҳудудларида ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича доимий асосда фаолият кўрсатадиган жамоатчилик кенгашини ташкил этишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги «Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 486-сон қарори билан тасдиқланган Дастурнинг 1 ва 2-бандларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 12/20-3-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши жойларда ёшлар ва вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар зиммасига ўқувчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлари бўйича клублар, секциялар, шу жумладан, спорт секцияларини ташкил этиш вазифасини юклашга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги «Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 237-сон қарори 4-бандининг «з» кичик бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 12/20-3-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларида қонунга итоаткорлик ҳулқ-атворининг шаклланишига хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва унга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги ишлари вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарурлигига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 июлдаги «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 151-сон буйруғининг иккинчи бобининг 59-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг 2020 йил 16 июндаги 26/7-1739-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилишга ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг шунингдек, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш фаолиятида вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд уларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган шахсларни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёҳуд ҳулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шавқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналар ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни аниқлаш, ҳисобини юритиш, шунингдек статистика ҳисоботини тузиш учун зарур бўлган ахборотни йиғиш ва умумлаштириш амалиётини йўлга қўйишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 июлдаги «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби т ўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 151-сон буйруғининг  иккинчи боби 58-банди учинчи, бешинчи, еттинчи, тўққизинчи, ўнинчи, ўн иккинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг 2020 йил 16 июндаги 26/7-1739-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish