Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Расулбек Иброхимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллигида гастрадуоденал кон кетишларда ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Tib384.
Илмий маслахатчи: Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори.профессор; Лигай Руслан Ефимович,тиббиёт фанлари доктори; Муллабаева Гузал Учкуновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Иркутск хирургия ва травматология илмий маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касалликлари билан хасталанган гастродуоденал ярали  қон кетишларни хирургик даволаш тактикасини ишлаб чиқиш ва янги даволаш-ташхислаш алгоритмларини татбиқ этишни такомиллаштириш орқали таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юракнинг ишемик касаллиги билан хастланган беморларда ЯГДҚК негизида миокарднинг функционал ҳолати  баҳоланиб, беморларда  касалликни даволашни турли стратегияларини қўллашда ҳаёт учун хавфли бўлган иккита асорат қон кетишини қайталаниши ва ўткир коронар эксцесснинг ривожланиш хавф даражаси  асосланган;
юракнинг ишемик касаллиги  негизида ЯГДҚКли беморларни интенсив даволашни такомиллаштирилган схемасининг самарадорлиги, морфологик ва клиник тадқиқотлар серияси билан беморларда 40%ли глюкоза эритмаси билан аутоплазма аралашмасини периульцероз соҳага инъекция қилиш – эндоскопик гемостаз усулини юқори самарадорлиги ва ҳавфсизлиги исботланган;
травматологик профилидаги беморлар учун  республика шошилинч  тиббий ёрдам илмий марказида илгари ишлаб чиқилган SAPS-РШТЁИМ модификацияланган шкаласини қўллаш, касалликни кечишини башоратлаш ва оғирлик холатини баҳолашга универсал ёндошув  зарурлиги исботланган;
илмий ва клиник қўллаш учун юрак ишемик касаллигида беморларда ЯГДҚК мисолида турли клиник ва лаборатор белгиларнинг башоратлаш қийматини ҳисоблаш усуллари, улар касалликни асоратли ва нохуш кечишини энг маълумотли предикторларини ажратиб олишга имкон берган;
биринчи марта касаллик кечиши оғирлигини башоратлаш ва умумий холатини баҳолашни модификацияланган интеграл шкаласи асосида ЮИКнинг турли клиник вариантлари бўлган беморларда ЯГДҚКнинг турли шаклларини даволаш тактикасини шахсийлаштиришни танлашда клиник амалиёт учун компьютер дастурлари ишлаб чиқилган;
даволаш тактикасини индивиуаллаштириш компьютер дастурини танлаб олиш дастури ёрдамида ажратиб олинган юрак ишемик касалликлари билан хасталанган беморларнинг чегараланган қисмида ЯГДҚКни даволашни радикал жарроҳлик усулини қўллаш билан кўрсатмаларни кенгайтиришни имконияти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юрак ишемик касаллигида гастродуоденал қон кетишларда ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришни баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Эндоскопик ярали гемостазнинг янги усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (FAP 0200131/1, 16.11.2020й). Ушбу патент ярали гастродуоденал қон кетишларда ишончли гемостазни амалга ошириш имконини берган;
«Юрак ишемик касаллигида гастродуденал ярали қон кетишларни рационал даволашни танлашда интелектуал компьютер тизимли ташхислаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 16 декабрдаги 8н-д/235-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома юрак ишемик касалликлари билан хасталанган гастродуоденал ярали  қон кетишларни хирургик даволашни такомиллаштиришга имкон яратган. 
Юрак ишемик касаллигида гастродуоденал қон кетишларда ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган юрак ишемик касаллигида гастродуоденал қон кетишларда ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд, Хоразм ва Наманган филиаллари реанимацион ва жонлантириш бўлимларининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 январдаги 8н-з/11- сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши юрак ишемик касалликлари негизида ярали гастродуоденал қон кетишларни даволаш сифатини яхшилаш, жарроҳлик амалиётларидан кейинги асоратларни камайтириш натижасида асосий гуруҳдаги беморларда назорат гуруҳига нисбатан қон кетишларнинг қайталанишлари даражасини 2,5 мартага, юракнинг ишемик касалликлари оқибатида келиб чиқадиган коронар асоратлар 1,9 мартага, жаррохлик амалиётидан кейинги ва умумий ўлим ҳолати мос равишда 2,25  ва 4,4  мартага камайтириш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish