Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбаров Илхом Гуломжановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган композицион битум материаллар таркиби ва улар асосида қурилишда ишлатиш учун рубероидлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т.1774.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжан Содиқович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Солиев Рустамжон Хакимжонович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Касимов Ибрахим Иркинович, техника фанлари доктори, профессор; Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган композицион битум материаллар таркиби ва улар асосида қурилишда ишлатиш учун рубероидлар олиш технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
механокимёвий фаоллаштирилган органоминерал ингредиентлар ва турли хил полимер чиқиндилари билан мақсадли модификацияланган битумлардан рубероидлар олиш мумкинлиги асосланган;
модификацияланган битумли композицион материалларнинг оптимал таркибини ишлаб чиқишга имкон берадиган органоминерал ингредиентларнинг тури ва таркибига кўра физик-кимёвий, механик ва эксплуатацион хоссаларига қараб модификацияланган битум-полимер композицияларни хоссаларининг ўзгариши аниқланган;
композиция таркибига кирадиган органоминерал ингредиентларнинг бир-бири ва матрица билан ўзаро таъсирида физик-кимёвий боғларнинг ҳосил бўлиши ҳисобига юқори ҳароратларда (100–120°C) ишлатиладиган самарадорлиги, мустаҳкамлиги, физик-механик хоссалари юқори бўлган композицион битумли материалларнинг янги оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган модификацияланган композицион битум материалларнинг шаклланишида «таркиб-структура-хосса»нинг корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган композицион битум-полимер материаллар ва улар асосида қурилиш саноатида ишлатиладиган рубероидлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган композицион битум материаллар таркиби ва улар асосида қурилишда ишлатиш учун рубероидлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги таркибли модификацияланган композицион битум материаллар асосидаги рубероидлар «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Наманган вилоятидаги «Ўзрубероид» МЧЖ корхонаси участкаларида амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериалари»нинг 2020 йил 26 ноябрдаги 05/15-3694-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратда ишлатиш мумкин бўлган физик-механик хоссаларга эга бўлган рубероидларини олиш имконини берган;
модификацияланган композицион полимер-битум олиш технологияси «Ўзрубероид» МЧЖда рубероид ишлаб чиқаришда жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериалари»нинг 2020 йил 26 ноябрдаги 05/15-3694-сон маълумотномаси). Натижада, нефть битумини модификациялаштирилган полимер-битумга алмаштириш орқали рубероидларининг таннархини пасайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish