Sayt test rejimida ishlamoqda

Кутлымуратова Гулпаршын Атамуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон шароитида истиқболли доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B374.
Илмий раҳбар: Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.12.2019.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич биология фанлари доктори, профессор; Матжанова Холида Казакбаевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон шароитида истиқболли доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биоэкологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида Atropa belladonna ва Echinops ritro ўсимликларининг онтогенез даврларида морфологик ва биоэкологик хусусиятлари, ўсиши ва ривожланиши аниқланган;
интродуцент алкалоид сақловчи доривор ўсимликлар - Оддий беладонна Atropa belladonna L., Оқ қундуз - Echinops ritro L. ўсимликларни Қорақалпоғистоннинг экологик шароитида интродукция қилиш мавжудлиги аниқланган; 
турли хил экологик шароитларда ўсимликлар гулларининг кунлик ва мавсумий гуллаш динамикаси асосида уруғларнинг потенциал ва ҳақиқий маҳсулдорлиги аниқланган; 
Қорақалпоғистон шароитида алкалоид сақловчи доривор ўсимликларнинг интродукция шароитида ўсиш ва ривожланиш учун  агротехник тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон шароитида истиқболли доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистоннинг тупроқ-иқлим шароитида Atropa belladonna ва Echinops ritroларни етиштиришнинг агротехник тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Борили ой” фермер хўжалиги экин далаларига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 2-июндаги 04/019-1299-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликлардан 1 га плантациялар ташкил этиш ва сифатли хомашё олиш имконини берган;
Atropa belladonna ва Echinops ritro ларнинг интродукцион баҳолаш ва истиқболлилик даражаси бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг Элликқалъа ва Кегейли туманлари бўлимлари амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2020 йил 25 майдаги 194-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ шўрланишига чидамли истиқболли доривор ўсимликларни аниқлаш ва уларни етиштириш имконини берган;
Atropa belladonna ва Echinops ritro ларни истиқболлилик даражаси асосида турларни ҳудудлар бўйича жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 майдаги 02/18-12-1065-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликларни мос тупроқ шўрланиши ва иқлим шароитларигажойлаштириш ҳамдаалкалоид сақловчи турлар учун истиқболли ҳудудларни аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish