Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадабаев Шавкат Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товар-моддий захиралар ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt518.
Илмий раҳбар: Абдувахидов Фарход Тўйчиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари номзиди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади товар-моддий захиралар ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товар-моддий захираларни келтириш, тайёрлаш ва омборхонада сақлаш харажатларива уларни таннархни аниқлаш ҳисоби 1210-“Ташиб келтириш харажатлари”, 1220 -“Тайёрлаш харажатлари”ва 1230 - “Омборхонада сақлаш харажатлари” ишчи счётларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
қабул қилиш, сарфлаш ва уларни ҳисоби юритишда товар-моддий захираларни соф сотиш қиймати бўйича баҳолаш таклиф этилган;
товар-моддий захираларнинг самарадорлик кўрсаткичини аниқлашда сарфланган харажатларни киритиш таклиф этилган ва шу асосида маҳсулот таннархини камайтириш асосланган;
транспорт–тайёрлов харажатларини мутаносиб равишда корхона харажатларига тақсимлашда товар-моддий захиралар ҳисобини даврий тизимда юритиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Товар-моддий захиралар ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
товар-моддий захираларни келтириш, тайёрлаш ва омборхонада сақлаш харажатлари ва уларни таннархни аниқлаш ҳисоби 1210 - “Ташиб келтириш харажатлари”, 1220 - “Тайёрлаш харажатлари” ва 1230 - “Омборхонада сақлаш харажатлари” ишчи счётларини киритиш бўйича таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 3-сон буйруғи асосида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси 2020 йил 16 июндаги 04/05-2002-сон маълумотномаси). “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларни ҳисоби сиёсатида таклиф этилган янги счётларни қўллаш орқали материалларни ташиб келтириш, тайёрлаш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар аниқлиги ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш услубий жиҳатдан такомиллашуви таъминланган;
қабул қилиш, сарфлаш ва уларни ҳисоби юритишда товар-моддий захираларни соф сотиш қиймати бўйича баҳолаш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 3-сон буйруғи асосида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 2020 йил 16 июндаги 04/05-2002 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ТМЗларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида баҳолаш натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда маҳсулот таннархини аниқлиги таъминланган ҳамда ҳисобини юритишнинг такомиллашувига эришилган;
товар-моддий захираларнинг самарадорлик кўрсаткичини аниқлашда сарфланган харажатларни киритиш ва маҳсулот таннархини камайтиришбўйича таклифи “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси томонидан тизим ташкилотлари фаолиятини тахлил қилиш жараёнида қўлланилган (“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси 2020 йил 16 июндаги 04/05-2002 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарда материал харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлилини амалга оширишда сарфланадиган вақт миқдори 5 фоизга тежалган ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини 0,4 фоизга тежаш имконияти яратилган;
товар-моддий захираларни қабул қилиш ва сарфлаш жараёнида алоҳида транспорт-тайёрлов харажатларининг дастлабки ҳисобини юритиш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 3-сон буйруғи асосида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси 2020 йил 16 июндаги 04/05-2002-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибига кирувчи субъектларда ТМЗларнинг бошланғич ҳисобини юритиш ҳамда транспорт-тайёрлов харажатларини тақсимлаш усуларининг аниқлиги таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish