Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Нодиржон Назировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда гемодинамик бузилишларни баҳолашда антиагрегант терапияни муқобиллаштириш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib866.
Илмий раҳбар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги II-III босқичидаги беморларда антиагрегант терапияни қўллаш орқали гемостаз тизимидаги, буйрак ичи гемодинамикаси ва қон томир ремоделланиши кўрсаткичларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда гемостаз тизими ва буйрак ичи гемодинамикасида бузилишлар кучайиб бориши билан буйрак функционал холатини пасайиши узвий боғлиқлиги исботланган;
сурункали буйрак касаллиги  билан хасталанган беморларда маҳаллий ўсимлик хомашёсидан олинган антиагрегант таъсирида гемостаз тизими кўрсаткичларига самарали таъсири исботланган; 
сурункали буйрак касаллиги II-III босқичидаги беморларда антиагрегантларнинг буйрак ичи гемодинамикаси бузилишларига таъсир самарадорлиги асосланган;
сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда махаллий хом ашёдан олинган антиагрегант билан даволаш ва унинг самараси сифатида буйрак функционал холати сақланиб қолиши орқали, беморларда диализгача бўлган даврини узайиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда гемодинамик бузилишларни баҳолашда антиагрегант терапияни муқобиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Антиагрегант терапия фонида сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда буйрак ичи гемодинамикасининг ҳолати» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/420-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нефрология ва терапия амалиётида ташхис қўйиш, комплекс даволашда антиагрегант препаратлардан фойдаланиш орқали беморларда буйрак ичи гемодинамикасидаги ўзгаришларни яхшилашга имкон берган;
«Сурункали буйрак касаллигининг диализ олди босқичида антиагрегант терапиянинг гемостазга таъсири» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/421-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нефрология ва терапия амалиётида СБКга гемостаз тизимидаги ўзгаришлар ва даволашни муқобиллаштириш орқали касаллик асоратларини камайтириш имконини берган;
СБК билан оғриган беморларда антиагрегант дори воситаларни қўллаш билан даволашни муқобиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси нефрология бўлимида ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникасининг нефрология ва гемодиализ бўлимларида даволаш амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/223-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши СБКнинг клиник кечиши ва уни комплекс даволашда СБК авж олиб ривожланишини секинлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish