Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулахатов Баходир Шарифжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳарбий хизматга чақирилувчиларда тромбоцитопатиянинг клиник-гематологик ва молекуляр-генетик хусусиятлари»  14.00.29 - Гематология ва транфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib694.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Солиев Қодиржон Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргаритта Собировна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт инстиутути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Республикадаги чақирув ёшидагиларда тромбоцитопатияни башоратлаш, олдини олиш ва ташхислаш мезонларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялардан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматга чақирилувчилар орасида геморрагик диатезни эрта  ташхислаш, олдини олиш ва самарали даволаш тартиби асосида оптималлаштирилган; 
илк маротаба шаҳар микропопуляциясидаги чақирилувчиларда геморрагик диатезнинг асосий турлари доирасида тромбоцитопатиянинг учраш даражаси исботланган;
чақирилувчиларда биринчи марта тромбоцитопатиянинг ривожланиш механизмларини тасдиқловчи гемостазиологик ва молекуляр-генетик омиллар асосида тезда қон кетиш ҳамда ирсий мойилликни баҳолаш тизими амалга оширилган;
илк бор TNF-α, IL4, IL6, генларининг G308A, С589T, С174G полиморфизмларида тромбоцитопатиянинг клиник кечиши, шаклланиши ва ривожланишидаги ассоциациялар ҳамда башоратлаш орқали касалликка чаланиш даражасини оширишга мойиллик белгиларининг хусусиятлари асосланган;
гемостаз бузилишларни бошқаришда иштирок этувчи генетик детерминантлар тўғрисида гено-фенотопик тасаввурлар шакллантирилган ва чақирилувчиларда тромбоцитопатиянинг индивидуал хавфини баҳолашнинг турли даражадаги мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳарбий хизматга чақирилувчиларда тромбоцитопатиянинг клиник-гематологик ва молекуляр-генетик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Гемостаз тизими бузилишларини босқичма-босқич баҳолаш дастурий алгоритми» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 сеннтябрдаги 8н-д/118-сон маълумотномаси). Натижада барча чақирилувчиларда тромбоцитопатиянинг клиник-гематологик ва молекуляр-генетик хусусиятларини баҳолаш орқали қон касалликлари ҳамда гемостаз тизимининг бузилишларини эрта ташхислаш ва самарали даволаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
ҳарбий хизматга чақирилувчиларда тромбоцитопатиянинг клиник-гематологик ва молекуляр-генетик хусусиятларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Мудофаа вазирлигига қарашли Республикамизнинг вилоят, шаҳар, туман мудофаа бўлимлари бирламчи тиббий комиссияси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 февралдаги 8н-з/31-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ҳарбий хизматга чақирилувчиларда тромбоцитопатияларни эрта аниқлаш мезони сифатида ва геморрагик хавф шаклланишининг олдини олиш, башоратлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish