Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидакбаров Хусниддин Абдисалом ўғлининг
фалсафа фанлар доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2042.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт-институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулло Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот хавфсизлигини таъминлаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли ахборотлар билан ишлаш, релевант маълумотларни саралаш, ахборот хавфсизлигини узлуксиз таъминлаш каби бўлажак мутахассислар сифатини характерловчи индикаторларни малака талабларига сингдириш асосида касбий фаолият функциялари аниқлаштирилган; 
ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетенцияларни шакллантиришга қаратилган “Мутахассисларнинг касбий фаолиятидаги ахборот хавфсизлиги асослари” махсус курси силлабуси таркибий тузилмаси синергетик тамойиллар воситасида такомиллаштирилган; 
виртуал таълим муҳитида бўлажак мутахассисларнинг биометрик аутентификация усулларини амалда қўллаш кўникмалари билан касбий фаолиятнинг интеллектуаллик ва креативлик каби компонентлари тизимли-интегратив алоқасини чуқурлаштириш асосида “Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари” фанидан амалий машғулотларни бажаришга қаратилган мобил илова дастури ишлаб чиқилган; 
бўлажак иқтисодчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг мотивацион, когнитив ва фаолиятли босқичларида ўқитиш контентини индивидуал ва гуруҳли шаклда ўзлаштиришнинг таълим натижасига таъсири масштабини моделлаштириш орқали ахборот хавфсизлигини таъминлаш кўникмаларини баҳолашнинг ўқув-методик таъминот такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини шакллантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак иқтисодчиларни ахборот хавфсизлиги бўйича кўникмаларини ривожлантиришда рақамли технологияларидан фойдаланиш орқали касбий фаолият учун етакчи индикаторларни (касбий муҳим ахборотларни сақлаш, саралаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш) белгилаш асосида касбий компетентликни оширишга оид илмий таклиф ва тавсиялар “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишларининг Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4364-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан таълими мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари,  дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетенцияларни шакллантиришга қаратилган “Мутахассисларнинг касбий фаолиятидаги ахборот хавфсизлиги асослари” махсус курси силлабуси таркибий тузилмасини ишлаб чиқиш ва амалиётга самарали жорий этиш орқали мутахассисларни касбий тайёрлаш сифатини оширишга доир тавсиялардан А–1–173 “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” (2015–2017–йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4364-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган методик ишланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
аутентификация, биометрик аутентификация усулларни қўллай олиш ва уни амалга ошириш қобилиятининг мантиқий, креатив, интеллектуал компонентлари билан интегратив алоқасини таъминлашга қаратилган амалий машғулотлар ишланмалари ахборот хавфсизлигини таъминлаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини шакллантириш методикасининг ўқув-методик таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4364-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини шакллантириш мазмуни такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish