Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаев Жасур Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини эконометрик моделлаштириш”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt404.
Илмий раҳбар: Досчанов Тангирберген Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Шодиев Турсун Шодиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бойхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнларини моделлаштириш асосида устувор йўналишларини аниқлаш ва барқарор ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат занжири инфратузилмасига кирувчи компонентлар тизими ишлаб чиқилган ҳамда ақлли агро қўшилган қиймат занжири харитаси (smart agri value chain mapping) ва маълумотлар платформасини шакллантириш механизми таклиф қилинган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи субъектларининг ривожланиш даражаси, таъсир қилувчи омиллари, истиқболли йўналишларини анкета сўрови натижалари logit ва probit моделлари ёрдамида асосланган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги мавсумий тебранишлар детерминистик модел, даврийлик хусусиятлар Фурье қаторлари ёрдамида тизимлаштирилган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини барқарор ривожлантириш сценарийлари ҳамда муҳим индикаторлари (етиштирилган маҳсулот миқдори) истиқболдаги 2021-2025 йилларга прогноз кўрсаткичлари кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш жараёнларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат занжири инфратузилмасига кирувчи компонентлар тизими ҳамда ақлли агро қўшилган қиймат занжири харитаси (smart agri value chain mapping) ва маълумотлар платформасини шакллантириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 февралдаги 04/022-661-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнлари бўйича тезкор, ишончли ва бирламчи маълумотларни олиш имкониятини яратган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи субъектларнинг ривожланиш даражаси, таъсир қилувчи омиллари, истиқболли йўналишларини анкета сўрови натижаларини logit ва probit моделлари ёрдамида асослаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил 18 февралдаги 04/022-661-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қишлоқ хўжалигида маҳсулотларини етиштирувчининг барқарор ривожланишини белгилашда фойдаланиш имкониятини яратган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги мавсумий тебранишларни детерминистик модел, даврийлик хусусиятларини Фурье қаторлари ёрдамида тизимлаштириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 февралдаги 04/022-661-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш мавсумий тебранишларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини барқарор ривожлантириш сценарийлари ҳамда муҳим индикаторлари (етиштирилган маҳсулот миқдори)нинг келгусидаги прогноз кўрсаткичларини кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 февралдаги 04/022-661-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish