Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Одилжон Ғафуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро-Хива ўлкасининг жануби-шарқий қисмидаги углеводород конларини ўзлаштириш ва захираларини самарали қазиб олишнинг геологик асослари», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/GM26.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Ғайбулла Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01.
Расмий оппонентлар: Шоймуратов Тўйчи Холиқулович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Ҳусанов Султонбой Тўхтаевич, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Салманов Ахмед Моис огли, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгеофизика» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро-Хива ўлкасини жануби-шарқий қисмини геологик тузилишини аниқлаштириш учун углеводород конларини таснифини ишлаб чиқиш, аномал юқори қатлам босими ҳосил бўлиш сабабларини аниқлаш ва геологик захираларни чиқариб олиш коэффициентини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
углеводородларнинг фазавий ҳолати бўйича ўхшаш объектларни танлашни миқдорий асослашга имкон берадиган Бухоро-Хива ўлкасининг жануби-шарқий қисмидаги конлар таснифи ишлаб чиқилган;
углеводородлар ҳолати бўйича уюмлар турини асослашга имкон берадиган газ таркибидаги конденсат миқдорининг бошланғич қатлам босимига боғлиқлиги аниқланган;
излов-разведка қудуқлари конструкцияси ва уларни синаш усулларини асослашга имкон берадиган аномал юқори қатлам босими пайдо бўлишига асосий сабаб бўлган омиллар асосланган;
Бухоро-Хива ўлкасининг жануби-шарқий қисмидаги маҳсулдор қатламларни дренажлаш билан тўлиқ қамраб олинмаганлиги сабабли, амалга оширилаётган ишлатиш тизимлари билан углеводород конларини ўзлаштиришнинг паст самарадорлиги ниқланди, уни нефть ва газни қазиб олишни ошириш бўйича тадбирлар заруратига хизмат қилиши асосланган;
нефтни чиқариб олиш коэффициентини нефть захираларининг чиқариб олинадиган самарали ҳажмини асослаш имконини берадиган қудуқ тўри зичлигига боғлиқлиги аниқланган;
газ захираларини статистик, ҳажмий усуллар билан ҳисоблаб чиқилган ва қолдиқ геологик газ захираларини баҳолашга имкон берадиган моддий баланс усули билан таққосланган, газнинг геологик захираларини қазиб олиш даражасини ошириш бўйича геологик-техник тадбирларни асослашга услубий ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро-Хива ўлкасининг жануби-шарқий қисмидаги углеводород конларини ўзлаштириш ва захираларини самарали қазиб олишнинг геологик асослари бўйича олинган илмий илмий тадқиқотлар асосида: 
Ғарбий Ўзбекистондаги газ ости нефть объектларида маҳсулдор қатламларни тешиш оралиқларини, қатламга депрессия катталигини ва жадаллаштириш усулларини қўллаш заруратини асослаш бўйича тавсиялар “Ўзгеобурнефтгаз” АКда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 30 апрелдаги 02/12-1-82 сон маълумотномаси). Натижада, разведка ва ишлатиш қудуқларини ўзлаштиришда саноат миқёсидаги нефть оқимлари олинган;
Шакарбулоқ конидаги ишлатиш қудуқларини жойлаштиришни оптималлаштириш бўйича тавсиянома «Ҳисорнефтгаз» МЧЖ ҚКнинг Шакарбулоқ конида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2019 йил 30 апрелдаги 02/12-1-82-сон маълумотномаси). Натижада, қудуқлар фондидан фойдаланиш коэффициентини 30 фоиздан 78 фоизгача ўсиш имконини берган;
излов ва разведка қудуқларини оптимал жойлаштириш бўйича тавсияномалар Чунагар, Дарахтли ва Қумли майдонларида амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2019 йил 30 апрелдаги 02/12-1-82-сон маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган усулни қўллаб, газ конденсати уюми мавжудлиги аниқланган, газ, конденсат ва уларнинг таркибидаги компонентлар захираларини ошириш имконини берган;
«Фойдали қазилма конлари геологияси, уларни излаш ва разведка қилиш (нефть ва газ конлари)» ихтисослиги бўйича олий ўқув юрти бакалаврлари ўқув жараёнига «Нефть ва газ уюмларини излаш ва қидириш методлари» дарслиги жорий қилинган (Гувоҳнома, 25.08.2018 й., №744). Натижада, «Нефть ва газ уюмларини излаш ва қидириш методлари» дарслиги ушбу фанни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish