Sayt test rejimida ishlamoqda

Патхуллаев Сарваржон Убайдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги таркибли нотўқима матоларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш услубини такомиллаштириш”, 05.06.01 - “Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1643.
Илмий раҳбар: Очилов Тўлқин Ашурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01
Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Акмал Ахмедович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тут дарахти пўстлоғидан тола ажратиб олиш ва турли таркибли иккиламчи материал ресурслари аралашмаларидан ишлаб чиқарилган нотўқима матоларнинг физик-механик хоссаларини баҳолаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тут дарахти пўстлоғидан луб толасини физик-механик усулда ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган ва олинган толанинг сифат кўрсаткичларини аниқланган;
иккиламчи материал ресурслари компонетлари асосида юқори сифатли нотўқима мато ишлаб чиқилган;
иккиламчи материал ресурслари компонентларини нотўқима матоларнинг физик-механик хоссаларига боғлиқлиги асосланган;
нотўқима матолар қалинлиги бўйича нотекислигининг ўзгариш диаграммалари ва функциялари ёрдамида корреляцион боғлиқлигининг мавжудлиги аниқланган ҳамда баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
нотўқима матонинг ночизиқли деформацияланиши қонунияти асосида, қайшқоқлик ҳолатини сақлаб қоладиган кучлар аниқланган, уларни баҳолаш ва башорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иккиламчи материал ресурслари компонентларидан сифатли нотўқима мато ишлаб чиқариш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:
янги таркибли нотўқима матоларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолашнинг такомиллаштирилган услуби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “SOF MEGA TEKSTIL” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 13 октябрдаги 03/14-2400-сон маълумотномаси). Натижада, нотўқима матонинг ҳаво ўтказувчанлиги бошқа намуналарга нисбатан 33,8% эришиш имконияти яратилган.
нотўқима матоларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш услуби “Бухоро ўқув ишлаб чиқариш” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 13 октябрдаги 03/14-2400-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган нотўқима матонинг эксплуатацион хусусиятлари яхшиланиши ва юқори сифатга эришиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish