Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғофурова Мавлудахон Ботиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп тиллилик вазиятида нутқий варваризмларни қўллашнинг лингвокультурологик тадқиқи” (инглиз ва ўзбек тиллари материалида)», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil850.
Илмий раҳбар: Қўлдошев Акром Махмудович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc);  Рустамова Дилрабо Абдураҳимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: инглиз ва ўзбек тилларида варваризмларнинг семантик, функционал, лингвокулътурологик хусусиятларини тавсифлаш ва қиёслаш ҳамда уларнинг тил меъёрларига муносабатини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданиятлар тўқнашувида юзага келганлиги сабабли варваризмлар тил меъёрлари чегарасини кенгайтирувчи, тилнинг ифода потенциал имкониятларини кучайтирувчи, тил луғат таркибини бойитувчи манба эканлиги очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги варваризмларнинг лисоний мавқеи кўп тиллилик ва кўп маданиятлилик вазиятининг глобаллашуви сабабли юзага келиши экспрессивлик ва функционал-семантик жиҳатдан нутқий реаллашувдаги стилистик ўзига хослик, этник маданий жиҳатдан турличалик асосида далилланган.
инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишнинг фавқулодда кучайиши натижасида ҳозирги ўзбек тилига бу тилдан сўзлар тўғридан-тўғри варваризмлар ва экзотизмлар шаклида, семантик сўз ясаш, фразеологик калькалаш, перифрастик бирикмалар ҳамда эвфемизмлар шаклида ўзлаштирилаётганлиги назарий-амалий жиҳатдан исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги варваризмларнинг тузилишига кўра содда, қўшма, сўз қўшилмаси, мазмунига кўра денотати йўқ сўзлар, муносабатни билдирувчи сўзлар, қариндошликни билдирувчи сўзлар, кийим-кечак номлари, озиқ-овқат номлари, географик ландшафт номлари турлари лексик меъёрда кодификацияланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп тиллилик вазиятида нутқий варваризмларнинг структур-семантик, функционал ва лингвокультурологик жиҳатлари тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижалар асосида: 
ўрганилаётган тиллардаги варваризмларнинг лингвокультурологик хусусиятлари, инглиз ва ўзбек тилларидаги туб сўзлар, ўзлашган сўзлар функционал категоризацияси доирасида тилларда лексик меъёр тушунчаси, унинг асосий тамойиллари ҳақидаги илмий хулосалардан №ОТ-Ф1-18 «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада варваризмларнинг семантик-функционал ва
лингвокулътурологик хусусиятлари хамда уларни тил меъёрларига
муносабати масаласини  асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 89-03-4819-сон маълумотномаси). Натижада, варваризмларнинг оммавий лисоний маданият тушунчаси ҳамда тил меъёрларига муносабати масаласининг назарий  талқини мукаммаллашган;
тилда варваризмларнинг пайдо бўлиш омилларини аниқлашга оид хулосалардан №574097-EPP1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP «RUECVET: «Пилотирование Европейской системы перевода зачетных единиц (кредитов) для профессионального образования и обучения (ECVET) в национальных системах профессионального образования и обучения России и Узбекистана» (2016-2019) номли халқаро илмий лойиҳада тилларнинг софлиги ва тил таълимида лисоний меъёрнинг ўрнини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 89-03-4819-сон маълумотномаси). Натижада тилнинг истеъмол доираси чегараланган унсурларидан фойдаланишнинг лингвокультурологик асослари стилистик категоризация тамойиллари билан такомиллаштирилган; 
тил луғат таркиби услубий категоризацияси назарий тамойилларига асосланган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларидаги варваризмлар таркиби ва семантик хусусиятларига доир таҳлилий фикрлари ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Бедорлик» туркум радиоэшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 25 мартдаги O’z/R-9-21-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларга тил луғат таркибида варваризмларнинг услубий бўёқдорлиги, тил софлигига таъсири жиҳатлари очиб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish