Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Мумин Ражабовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анизотроп жисмларнинг ночизиқли деформацияланиш жараёнини сонли моделлаштириш», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи»  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/T1428.
Илмий раҳбар: Абдували Абдусаматович Халджигитов, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Назирова Элмира Шодмонқуловна, техника фанлари доктори; Исомиддинов Анвар Иномжонович , PhD. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анизотроп жисмларнинг ночизиқли деформацияланиш жараёнини ифодаловчи математик моделлар, сонли алгоритмлар ва дастурий воситаларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
механик ва температуравий бошланғич ва чегаравий шартларни ҳисобга олган холда деформацион назарияси асосида трансверсал изотроп жисмлар (композит материаллар)нинг пластик ва термопластик деформацияланиш жараёнларининг математик моделлари ишлаб чиқилган;
термомеханик кучларни ҳисобга олган холда анизотроп жисмларнинг ночизиқли деформацияланиш жараёнининг модел тенгламаларини ечишнинг чекли айирмали самарали сонли усули ишлаб чиқилган;
термо-эластик-пластик статик, динамик, боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган масалаларни сонли ечишни ҳисобга олган холда ошкор ва ошкор бўлмаган тўр тенгламалар қурилган;
механик ва температуравий кучларни ҳисобга олган холда  анизотроп жисмнинг кучланган–деформацияланганлик ҳолатини пластик, термопластик боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган чегаравий масалаларни сонли ечишга мўлжалланган ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалари ва унинг структураси ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Анизотроп жисмларнинг ночизиқли деформацияланиш жараёнини тадқиқ этиш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, сонли ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалар бўйича олинган илмий янгиликлар асосида:
механик ва температуравий кучлар остидаги анизотроп жисмнинг кучланганлик–деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ қилишга имкон берадиган пластик, термопластик боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган чегаравий масалаларни сонли ечишга мўлжалланган ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалар Хоразм вилояти Боғот тумани «Архитектура ва қурилиш бўлими» объектларига жорий этилган (Қурилиш вазирлиги маълумотнома   № 10159/09-07-сон, 23.12.2019 й.,  Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотнома №33-8/9024-сон, 23.12.2019 й.). Натижада иш    унумдорлигини 8-10% га ошиш, сарф харажатларни эса 7-10% га қисқартириш имкониятини берган.
кучланиш ва температуранинг тақсимланиши ва анизотропликнинг трансверсал изотроп жисмларнинг  кучланганлик–деформацияланганлик ҳолатига ва пластик соҳаларни аниқлашга мўлжалланган ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалар Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «DAMIR QURILISH SERVIS» МЧЖ объектларига жорий этилган (Қурилиш Вазирлиги маълумотнома № 10159/09-07-сон, 23.12.2019 й., Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги маълумотнома № 33-8/9024-сон, 23.12.2019 й.). Натижада, иш унумдорлигини 10-15% га ошириш, сарф харажатларни эса 10-15% га қисқартириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish