Sayt test rejimida ishlamoqda

Қирғизбоев Маъруфжон Мўйдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белбоғли курашда бўғимлараро эгилувчанликнинг устуворлиги ва уни ихтисослаштирилган тартибда ривожлантириш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped450.
Илмий раҳбар: Алиев Искандар Бахрамович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Рed 28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бакиев Зафар Абдушукурович педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали белбоғли курашчиларда ихтисослаштирилган машқлар ёрдамида эгилувчанликни ривожланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт амалиётида эгилувчанлик сифатини (эгилиш-ёзилиш бурчаги ва амплитудаси) баҳолаш бўйича жорий этилган методик тестлар белбоғли кураш ҳаракатларига хос тартибда модификациялаштирилган ва янги тестлар блоки яратилган;
турли вазн тоифаларига мансуб белбоғли курашчилар билан олиб бориладиган машғулотларда бўғимлараро эгилувчанликни ўзига хос йўналишлари (орқага, ўнг ва чап томонларга эгилгиш ҳамда бурилишлар) усулларини бажаришга сарфланадиган «портловчи» ва «максимал» куч миқдорини ўзгариши ҳисобига оптималлаштирилган;
юқори малакали белбоғли курашчиларда «суст» ва «яхши» ривожланган эгилувчанлик даражасини ўрганиш асосида техник усулларни (рақибни кўтариб ташлаш) ижро этиш хажми, вақти ва амплитудасини ўзгариши ҳисобига курашчилар фаолиятида натижадорлик имконияти кенгайтирилган;
белбоғли курашчиларда бўғимлараро эгилувчанликни (умуртқа, елка, тос-сон) ривожлантирувчи табақалаштирилган ва меъёрланган (такрорланиш сони, бажариш сериялари) махсус машқлар мажмуалари техник усулларни бажариш суръатини ошириш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори малакали белбоғли курашчиларда бўғимлараро эгилувчанлик сифатини ривожлантириш бўйича олиб борилган жорий тадқиқотлар ва педагогик тажриба натижалари ҳамда уларнинг қиёсий таҳлили асосида: 
спорт амалиётида эгилувчанлик сифатини баҳолаш методикаси ва белбоғли кураш ҳаракатларига хос модификациялаштирилган назорат машқлари «Белбоғли курашчиларнинг жисмоний тайёргарлиги» номли ўқув қўлланма нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-324 рақамли гувоҳнома). Натижада аҳамиятга эга – мушаклар чўзилувчанлигини оширувчи усуллар техникасига ижобий таъсир кўрсатди, жумладан, рақибни кўкракдан ошириб ташлаш тезлиги ўртача 17,8%,  сони эса 23,9% га яхшиланди;
бўғимлараро эгилувчанликни ўзига хос йўналишлари асосида усулларини бажаришга сарфланадиган «портловчи» ва «максимал» кучни оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Белбоғли курашчиларнинг жисмоний тайёргарлиги» номли ўқув қўлланма чоп этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-324 рақамли гувоҳнома). Натижада белбоғли курашчиларнинг эгилувчанлик қобилиятини ривожланиш даражаси 16,14% га яхшиланди;
юқори малакали белбоғли курашчиларда «суст» ва «яхши» ривожланган эгилувчанликни техник усуллар тезлиги ва куч сифатларига таъсир этувчи компьютерлаштирилган «ПДСКБ-ШЕР» ўлчаш механизми «Спорт педагогик маҳоратини ошириш (белбоғли кураш)» номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-292 рақамли гувоҳномаси). Натижада белбоғли курашчиларда рамани юқорига кўтаришда максимал куч 12,16% га, портловчи куч эса 10,14% га ҳамда рамани пастга босишда максимал куч 23,10% га, портловчи куч эса 15,17% га яхшиланди.
юқори малакали белбоғли курашчиларда эгилувчанлик сифатини ривожлантиришга мўлжалланган ихтисослаштирилган машқлар мажмуаси «Спорт педагогик маҳоратини ошириш (белбоғли кураш)» номли ўқув қўлланма чоп этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи,  434-292 рақамли гувоҳнома). Натижада мусобақа фаолияти кўрсаткичлари 17% га ўсганлиги аниқланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish