Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангриев Алишер Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чуқурлаштирилган босқичда ёш дзюдочиларнинг тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped465. 
Илмий раҳбар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Рed.28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Пулатов Фазлиддин Мухиддинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш дзюдочиларнинг тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш воситаларни танлаш методикасини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида ёш дзюдочиларнинг машғулот мазмунида сараланган бўлимларни тизимлаштириш даражаси (ЮҚС ва шиддат зонаси) белгиланган вақт оралиғида тезкор-куч қобилиятини ривожлантиришнинг стандарт ва интервалли айланма тренировка воситаларини саралаш ҳисобига (машғулотларда машқларни кетма-кетлиги, сонияси ва дам олиш оралиқлари) такомиллаштирилган;
чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятидаги кўрсаткичлари асосида тезкор-куч қобилиятини ривожлантиришга қаратилган махсус-тайёрлов воситаларининг вазн тоифалари ва разряд таснифлари бўйича вариатив турлари ишлаб чиқилган;
чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида ёш дзюдочиларни тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш учун сараланган воситалар ҳужум ва қарши ҳужум усуллари самарадорлигини оширишда қўлланиладиган махсус машқлар интенсивлиги тезкор ташлашлар вақтини ўзгартириш ҳисобига оптимал нисбатлари (ҳужум ва ҳимоя ишончлилиги) ишлаб чиқилган;
ёш дзюдочиларни машғулот жараёнида тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш учун берилган махсус машқларни бажаришда ҳар хил спорт разрядларига эга бўлган спортчилар мусобақа фаолиятининг мазмуни тик турган ҳолатда бажариладиган усулларини партерда бажаришга ўргатиш ҳисобига (усулларнинг миқдори ва сифати) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чуқурлаштирилган босқичда ёш дзюдочиларнинг тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида ёш дзюдочиларнинг машғулот мазмуни тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш мезонлари (айланма машғулотлар методикаси) такомиллаштирилиб, таклиф ва тавсиялар асосида “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (дзюдо) номли дарслик нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғига асосан 434-297 рақамли гувоҳнома). Натижада ёш дзюдочиларнинг жисмоний тайёргарлиги 13,4%га ва техник тайёргарлиги 15,8%га яхшиланган.
чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятида ҳужум ҳаракатларининг умумий миқдори вазн кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилиб, таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (дзюдо) номли дарслик чоп этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғига асосан 434-297 рақамли гувоҳнома). Натижада ёш дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятида турли ҳолатдан “окури-аши-барай” усулини тўлиқ бажариш 27,1%га яхшиланган.
чуқурлаштирилган тайёргарлик босқичида ёш дзюдочиларни тезкор-куч қобилиятини ривожлантиришда ҳужум ва қарши ҳужум ҳимоя усулларини, самарадорлигини оширишда қўлланиладиган махсус машқларнинг оптимал нисбатлари такомиллаштирилиб, таклиф ва тавсиялар “Кураш турлари назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғига асосан 133-099 рақамли гувоҳнома). Натижада ёш дзюдочиларнинг ҳужум ҳаракати 12,4%га, ҳимоя ҳаракати 12,8%га, қарши ҳужум ҳаракатлари 12,8%га яхшиланган.
чуқурлаштирилган ўқув-машғулот босқичида ҳужум, ҳимоя, қарши ҳужум ҳаракатларининг сифатини оширишга йўналтирилган тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар “Кураш турлари назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма чоп этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғига асосан 133-099 рақамли гувоҳнома). Натижада ёш дзюдочиларнинг “окури-аши-барай” ташлаш натижалари 21,2%га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish