Sayt test rejimida ishlamoqda

Алижонова Махбуба Рустамжоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларида миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.4.PhD/Ped262.
Илмий раҳбар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларида миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантириш жараёнларида талабаларга урф-одатлар, расм-русумлар ва қадриятларнинг мазмун-моҳияти, зарурияти ва аҳамиятини тушунтириш асосида уларда ижобий муносабатлар, эҳтиёжлар ҳамда ўқув мотивларини қарор топтириш воситасида касбий-маънавий фазилатларни шакллантириш механизмлари такомиллаштирилган; 
бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларида миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантиришда ижтимоий-маънавий муҳитнинг қулай таълимий муҳит сифатидаги ўрни ва аҳамияти ижтимоийлашув омилларининг (микро, мезо, мего) таъсир даражаси динамикаси орқали илмий асосланган;
бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларини тайёрлашда дарс ва дарсдан ташқари жараёнлар, мақсадли курслар, вебинарлар ва ўқув материалларини ички ва ташқи (мақсадли ва тизимли) интеграциясини таъминлаш асосида талабаларда миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантириш воситалари такомиллаштирилган; 
музей педагогикаси ва дастлабки деҳқончилик тараққиётининг таҳлили асосида талабаларда миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантириш жараёнлари модели интериоризация, импровизация, рефлексив ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларини татбиқ этиш механизмлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларида миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларида миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантиришда ижтимоий муҳитнинг ўрни ва аҳамиятини ижтимоийлашув омиллари таъсир даражасининг ривожланишига кўра аниқлаштиришга доир таклифлардан 5111000 – касб таълими (агрономия) бакалариат йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  2 ноябрдаги 89-03-4618-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларида касбий-маънавий компетенцияларни шакллантиришга оид талаблар такомиллаштирилган;
бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларида қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантиришда педагогик-психологик фанларни ўқитиш жараёнларини горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлашга оид таклифлар 585603-ЕPP-1-2017-1-DE-EPKA 2-CBHE-JP TOPAS: “Қишлоқ хўжалиги бўйича назарияга асосланган таълимдан амалиётга асосланган таълимга ўтиш” (2017-2020 йй.) номли лойиҳа мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 89-03-4618-сон маълумотномаси). Натижада педагогик-психологик фанларни мазмунан касбий соҳага йўналтириб ўқитиш бўйича тавсиялар амалиётга татбиқ этилган;
талабаларда миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантириш жараёнларига интериоризация, импровизация, рефлексив ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларини татбиқ этишга доир таклифлардан П3-20170930223, “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020) номли амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  2 ноябрдаги 89-03-4618-сон маълумотномаси). Натижада таълим олувчиларда миллий қадриятларга оид тушунчаларни ривожлантиришда ижтимоий институтлар ва маданий-маърифий муассаcаларнинг ҳамкорлигини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish