Sayt test rejimida ishlamoqda

Оразимбетова Маржангул Келимбетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Қорақалпоқ поэзиясида лирик туркумларнинг поэтикаси» 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1403.
Илмий раҳбар: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc/PhD.03/30.12.2019.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc); Матекеев Сейтжан Тажатдинович, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  лирик туркум истилоҳи назарий сатҳи, унинг композицион яхлитликда тутган ўрни, лирик қаҳрамон бадиий тадрижи, ифода тимсолий тафовути ва жанрий таснифини ёритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон адабиётшунослигида тўпланган илмий тажриба асосида қорақалпоқ шеъриятидаги лирик туркумлар етакчи назарий тамойиллари, поэтик хусусиятлари ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
қорақалпоқ  адабиётидаги лирик туркумларнинг бадиий манбалари халқ оғзаки адабиёти, XIX аср мумтоз адабиётига бориб тақалиши ва ХХ асрнинг иккинчи ярмида тараққий қилган адабий ҳодиса эканлиги, унинг бадиий-эстетик қиймати исботланган;
лирик туркумлар композицион структурасида андоза, унинг кириш, хулоса ва медиа бўлимлари бадиий вазифаси, унда сюжет, хронотоп намоён бўлиш ўлчами далолатланган;
ғоявий-тематик жиҳатдан бир-бирига боғланган лирик туркумлар ва шаклан лирик туркумга мансуб сонетлар, ғазаллар, тўртликлар, эркин шеърлар бирикувининг поэтик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоқ шеъриятида лирик туркумларнинг поэтикасини ўрганиш асосида олинган  натижалардан: 
қорақалпоқ шеъриятидаги жанрий изланишлар ва уларнинг бадиий тафаккур  ривожида тутқан ўрнига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ қилиш» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 30 сентябрдаги 205/1-сон маълумотномаси). Жорий илмий қарашларнинг татбиқ этилиши натижасида қорақалпоқ шеърияти шаклий мундарижаси, лирик туркумларнинг ўзига хослиги, назарий жиҳатлари малакавий томондан бойитилган;
лирик туркумлар бадиий манбалари, муайян адабий ривожланиш босқичларига оид илмий-назарий қарашлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ шоирлари ҳаёти ва ижодий фаолияти юзасидан ташкил қилинадиган экспозициялар намойишида, мавжуд осори-атиқалар ҳақидаги тасаввурларни бойитишда, экскурс дарсларни ўтишда тарғиб этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 25 августдаги 4-03/1074-сон маълумотномаси). Шу аснода қорақалпоқ назмида лирик туркумлар тарихий илдизлари ҳамда адабий ривожланиш босқичларини жорий этиш имконини берган;
лирик туркумларнинг ғоявий-мавзуий, жанрий ҳамда шаклий хусусиятларига доир илмий-назарий  хулосалари  Қорақалпоғистон телерадиоканали «Маурит», «Гавҳар сўзлар», «Сўнмас юлдузлар», «Ассалом, Қорақалпоғистон» кўрсатувлари ва эшиттиришларини тайёрлашда  фойдаланилган  (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси 2020 йил 29 сентябрдаги 01-02.185-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ шоирлари асарлари, уларнинг лирик туркумлари тарғиб қилинишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish