Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанов Санджар Абдумуратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард ишемияси ва юрак ритмининг бузилишида хирургик ва интервенцион даволаш натижаларини прогнозлаш ажралмас тизимларини такомиллаштириш», 14.00.34 – Юрак-қон томир жарроҳлиги (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Tib124
Илмий маслаҳатчи: Зуфаров Миржамол Мирумарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Абдрахманов Аян Сулейменович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдумаджидов Хамидулла Амануллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик М. Миррахимов номидаги Кардиология ва терапия илмий текшириш институти, Қирғизистон. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жарроҳлик усулида даволашнинг мақбул тактикасини танлаш жиҳатидан коронар коррекцияловчи ва интервенцион аритмологик операциялар якунларини башорат қилувчи интеграл тизимларни такомиллаштириш йўли билан уларнинг натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аралашувнинг салбий натижалари хавфи эҳтимоллигини идентификация қилган холда юрак ишемик касалликларида ва юрак ритми бузилишларида коронар коррекция ва интервенцион операциялар номақбул якунларининг юқорироқ информатив предикторлари аниқланган;
кардиохирургик коррекция фонида, маҳаллий кинетик ва морфоструктуравий ўзгаришларни динамик текшириш учун ўткир коронар ҳодисалар вақтида ишемик сохада гибернацияланган миокардни аниқлаш усули такомиллаштирилган;
юрак ритмининг бузилиши турини, касаллик кечишининг оғирлик даражасини клиник-биокимёвий ва инструментал текширув хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда интервенцион аритмологик операциялар якунларини башорат қилишнинг патогномоник мезонлари аниқланган;
коронар стентлаш ва аортакоронар шунтлаш амалиётлари якунларининг танланган предикторларини, уларнинг прогностик қиймати, диагностик сезгирлиги ва информативлигини баҳолаган холда, биргаликда қўллашнинг клиник ва патогенетик жиҳатлари аниқланган;
коронар корригирловчи ва интервенцион амалиётлар якунларини башорат қилиш предикторларини специфик (технологияларга боғлиқ) ва носпецифик (инсон омилига, шунингдек бемор аҳволининг оғирлиги ва жарроҳнинг малакасига боғлиқ) турларга тақсимлаш зарурати исботланган;
башорат қилиш тизими технологиялари такомиллашгани сайин юрак ишемик касаллигини жарроҳлик йўли билан даволаш якунларининг ўзига хос предикторлари сони қисқариб ва ўзига хос бўлмаган предикторларининг сони ортиб бориши содир бўлиши, уларнинг клиник сезгирлиги, информативлиги ва самарадорлиги ошиб бориши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миокард ишемиясида ва юрак ритми бузилишларида жарроҳлик ва интервенцион амалиётлар натижаларини башорат қилишнинг интеграл тизимларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
“Юрак ишемик касаллиги мавжуд ва каротид артериялар зарарланган беморларни олиб бориш тактикаси алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-з/18-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар юрак ишемик касалликларида коронар коррекция операцияларининг натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги асоратларнинг сонини камайтириш ва беморларнинг касалхонада бўлиши муддатини қисқартириш имконини берган; 
«ўткир коронар холатларда юрак ишемик сохаларда миокардни гибернация жараёнларини аниқлаш усули» такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-з/18-сон маълумотномаси). Тавсия этилган усул беморларнинг амалиётдан кейинги яшовчанлигини башорат қилишга, юрак ишемик касаллигини хирургик даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган; 
олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, акад. В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм ва Наманган филиалларининг рентген-эндоваскуляр хирургия бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-з/18-сон маълумотномаси) Ишлаб чиқилган коронар коррекция ва интервенцион жарроҳлик аралашувлари якунларини башорат қилишнинг интеграл тизимлари, юрак ишемик касаллиги ва юрак ритми бузилишлари мавжуд беморлар учун танланган даволаш тактикаси натижадорлигини яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар сонини камайтириш ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish