Sayt test rejimida ishlamoqda

Иззатиллаев Жўрабек Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимлар», 05.05.01 – Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T85.
Илмий раҳбар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўзбекэнерго» АЖ Илмий-техника маркази МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Гойибов Тўлқин Шерназарович техника фанлари доктори, профессор; Болтаев Отабек Ташмухамматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: «Ўзэнергоинжинеринг» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимларни яратишнинг техник-иқтисодий асосларини ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усулларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимда электр энергия ишлаб чиқариш қувватини баҳолаш ва электр энергия манбалари асосидаги қувват балансини шакллантириш орқали микро электр тизим ҳамда унинг элементларининг математик модели ишлаб чиқилган;
илк бор қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимдаги электр станцияларни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган; 
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимларда ўлчашлар натижасида олинган қийматларни қайта шакллантириш асосида микро электр тизим суткалик иш режимининг бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимларда электр энергия истеъмолининг қисқа муддатли башоратлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги автоном микро электр тизимларни яратиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва электр энергия истеъмолини башоратлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимда электр энергия ишлаб чиқариш қувватини баҳолаш ва электр энергия манбалари асосидаги қувват балансини шакллантириш орқали микро электр тизим ҳамда унинг элементларининг математик модели “Наманган ҲЭТК” АЖга қарашли Уйчи туман электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020-йил 30-сентябрдаги 03-13-5198-сон маълумотномаси). Натижада, микро электр тизимдаги электр энергия манбаларига таъсир этувчи турли иқлимий омиллар ва ҳар хил режимларни баҳолаш имконини берган; 
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимдаги электр станцияларни бошқариш алгоритми “Наманган ҲЭТК” АЖга қарашли Уйчи туман электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 03-13-5198-сон маълумотномаси). Натижада, микро электр тизимдаги энергия ресурсларни тежаш имконияти яратилган;
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимларда ўлчашлар натижасида олинган қийматларни қайта шакллантириш асосида микро электр тизим суткалик иш режимининг бошқариш алгоритми ва суткалик иш режимини ифодаловчи ЭҲМ дастури “Наманган ҲЭТК” АЖга қарашли Уйчи туман электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 03-13-5198-сон маълумотномаси). Натижада, тизим операторлари учун микро электр тизимнинг суткалик иш режимлари тўғрисида ишончли ахборот бериш имконияти яратилган;
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимларда электр энергия истеъмолининг қисқа муддатли башоратлаш усули “Наманган ҲЭТК” АЖга қарашли Уйчи туман электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 03-13-5198-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада электр энергия истеъмолининг башоратлашдаги нисбий хатоликни 8,33% гача камайтириш  имконини берган;
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги автоном микро электр тизим “Наманган ҲЭТК” АЖга қарашли Уйчи туман электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 03-13-5198-сон маълумотномаси). Натижада корхона учун йилига ўртача 92,132 млн. сўм миқдорида фойда олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish