Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиева Саидахон Абдувахабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида инновацион салоҳиятни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.3.PhD/Iqt.566.
Илмий раҳбар: Махкамова Мамлакат Абдукадировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тешабаев Тулқин Зокирович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида, жумладан Муборак нефт ва газни қазиб чиқариш бошқармаси корхоналарида инновацион салоҳиятни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқаришни, айниқса газни циолетли тозалаш ва қуритиш, газни бирламчи тайёрлаш ва нефт тайёрлаш жараёнини замонавий технологиялар билан таъминлашда тижоратлаштириш салоҳиятига эга бўлган технологияларни устувор даражада қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
нефт, газ конденсатини қазиб олиш ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш корхоналари инновацион салоҳиятини рағбатлантириш механизми янгиликларни қўллаш ва тижоратлаштиришдан олинган фойданинг муайян қисмини мазкур салоҳиятни мустаҳкамлашга йўналтириш асосланган;
нефт-газ саноати корхоналари инновацион салоҳиятини рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми сиқув компрессор станциялари ва газ ҳайдаш агрегатларини модернизациялашда янгиликларни қўллаш ва киритиш харажатлари, уларга нисбатан тўлов қобилияти лаёқати, илмий ташкилотлар билан кооперациянинг устуворлигини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
суюқ углеводородлар ва табиий газни қазиб чиқариш самарадорлигини газ ва газконденсат конлари илмий-техник фаолиятига ходимларни тизимли равишда жалб қилиш асосида оширишни мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналарида инновацион салоҳиятни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ишлаб чиқаришни, айниқса газни циолетли тозалаш ва қуритиш, газни бирламчи тайёрлаш ва нефт тайёрлаш жараёнини замонавий технологиялар билан таъминлашда тижоратлаштириш салоҳиятига эга бўлган технологияларни устувор даражада қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар “Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 18 октябрдаги 338-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 28 декабрдаги 5079-сон маълумотномаси). Натижада, корхоналарда инновацияларни қўллаш, илмий-техник натижаларни тижоратлаштириш фаолияти ривожлантириш негизида синергетик самарадорлигини 24% ошириш имконини берган;
нефт, газ конденсатини қазиб олиш ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш корхоналарида янгиликларни қўллаш ва тижоратлаштиришдан олинган фойданинг муайян қисмини инновацион салоҳиятни мустаҳкамлашга йўналтириш бўйича таклифлар “Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 18 октябрдаги 338-сон буйруғи билан нефт-газ қазиб чиқариш тизимига жорий қилинган (“Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 28 декабрдаги 5079-сон маълумотномаси). Натижада, нефт-газ қазиб чиқаришнинг илмий–техник ва инновацион фаолиятни рационал ташкил қилиш имкониятини яратган; 
нефт-газ саноати корхоналари инновацион салоҳиятини рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми сиқув компрессор станциялари ва газ ҳайдаш агрегатларини модернизациялашда янгиликларни қўллаш ва киритиш харажатлари, уларга нисбатан тўлов қобилияти лаёқати, илмий ташкилотлар билан кооперациянинг устуворлигини эътиборга олиш бўйича таклифлар “Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 18 октябрдаги 338-сон буйруғи билан нефт-газ қазиб чиқариш тизимига жорий қилинган (“Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 28 декабрдаги 5079-сон маълумотномаси). Натижада, нефт ва газ қазиб чиқариш корхонасининг аниқ белгиланган инновацион сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда корхонани бошқа корхоналар ва илмий ташкилотлар билан кооперация жараёни стратегик режасини мақсадли ишлаб чиқилишига имкон яратган ҳолда Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ушбу фаолиятидан олинган даромаднинг 2020 йилд 2019 йилга нисбатан 27,8 млрд. сўмга оширишга  имкон берган;
суюқ углеводородлар ва табиий газни қазиб чиқариш самарадорлигини газ ва газконденсат конлари илмий-техник фаолиятига ходимларни тизимли равишда жалб қилиш бўйича таклифлар “Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 18 октябрдаги 338-сон буйруғи билан ишлаб чиқариш тизимига жорий қилинган (“Ўзбекнефтегаз” АЖ МНГИЧБ 2020 йил 28 декабрдаги 5079-сон маълумотномаси). Натижада, газ ва газконденсат конлари корхонларида илмий-техник фаолиятни кенгайтириш асосида инновацион муҳитни яратиш имкониятининг 12,4% га  ортишига имкон яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish